Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

“Макон хабарлари” телеграмм каналида эълон қилинган “Талаба бўлайми ёки тош бўрон!” номли шикоятга РАДДИЯ

img

 

Самарқанд давлат университети ректорининг 2020 йил 11 мартдаги фармойиши билан қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан университетга ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабаларга дарсларга қатнашишга рухсат берилган.

Ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабаларга дарсларга қатнашишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги фармойишнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда короновирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин муносабати билан университетнинг масофавий таълимида (md.samdu.uz) қатнашиш учун талабаларга логин ва пароль берилган. Шикоятда таъкидланганидек, эълон қилинган мобиль телефон рақамлари (+99897-9267172, +998915327265) якшанбадан ташқари эрталаб соат 9.00 дан 18.00 қадар доимий фаолият кўрсатган. Барча жойдагидек, албатта, алоқада техник сабабларга кўра баъзан узилишлар бўлган. Буни шикоят муаллифлари инобатга олиши керак эди.

2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, университетда масофавий таълим платформаси орқали университетнинг кундузги бакалавриат, кечки бакалавриат, магистратура ва сиртқи таълим талабалари учун шакллантирилган 3270 та курсда масофавий ўқитиш бошланди.

Университетнинг md.samdu.uz масофавий таълим платформаси бугунги кунда 18305 нафар фойдаланувчига эга бўлиб, унинг таркибида Самарқанд давлат университетнинг профессор-ўқитувчилари, университетнинг кундузги бакалавриат, кечки бакалавриат, магистратура ва сиртқи таълим талабалари, ўқишини қўшни мамлакатлардан кўчирган талабалар ҳамда Самарқанд давлат университетининг Денов педагогика ва тадбиркорлик институти профессор-ўқитувчилари киритилган.

Фуқароларнинг қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида камида охирги бир семестрда ўқиши республика олий таълим муассасасига кўчирилаётган таълим йўналишига мазмунан мос (турдош) таълим йўналишида тўлиқ ўқиганлик тўғрисидаги ҳужжатларни батафсил текширилиши ва ҳақиқатда ўқиганлиги тўғрисида маълумот қўшни давлатлардаги муайян олий таълим муассасаларига сўровномалар юбориш орқали аниқлаш белгиланган.

Ҳозирги кунда Самарқанд давлат университети томонидан қўшни давлатларнинг олий таълим муассасаларига сўровномалар юборилган. Мазкур сўровномаларга барча ОТМлардан тўлиқ жавоб олингандан сўнг, ўқиши кўчирилаётган талабаларнинг шартнома тўлови ва қабули амалга оширилади.

СамДУда ишчи гуруҳ ҳозирга қадар фаолият кўрсатмоқда. Эндиликда тўғридан-тўғри уларга мурожаат этиш имконияти туғилди. Барча саволларга бевосита жавоб қайтарилади.

Республикамизда кутилмаган короновирус пандемияси даврида ишлаш осон кечгани йўқ. Албатта, айрим жузъий хато ва камчиликларга ҳам йул қўйилди. Шикоят муаллифлари буни ҳам  назардан қочиришлари керак эмас.

СамДУ ректорати ва матбуот хизмати.