Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

ХИТОЙ ШИМОЛИЙ-ҒАРБИЙ УНИВЕРСИТЕТИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА ГУМАНИТАР ЁРДАМ ЮБОРДИ

img

Дунёнинг етакчи университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш Самарқанд давлат университети олдидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Бир неча йиллар аввал Хитойнинг Шимоли-ғарбий университети билан археология йўналишида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш учун ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Куни кеча ушбу университет маъмурияти ўзаро ҳурмат ва мустаҳкам ҳамкорлик намунаси сифатида Самарқанд давлат университетига гуманитар ёрдамини амалга оширди, биноларга киришда тана ҳароратини ўлчовчи электрон термометрлар юборди.

Самарқанд давлат университети ректори Р. Халмурадов Хитой Шимоли-ғарбий университети раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдириб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтирилишига ишонч билдирди.

 

Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими