Самарқанд Давлат университетида “Хитой янги йил байрами” нишонланди

img

2021-йил 22-февраль куни Самарқанд Давлат университетида, Халқаро таълим дастурлари факультети талабалари, Хитойдан келган меҳмонлар ва Конфуций институти ўқитувчи ва ўқувчилари бирлашиб, "Хитой янги йили"га бағишланган тантанали байрам  бўлиб ўтди.

Тадбир давомида хитой урф-одатлари, хитой тилидаги шеърлар, ўзбек ва хитой миллий рақслари ва қизиқарли ўйинлар намоён қилинди, талабалар томонидан қизиқарли ва маънога бой саволлар берилди. Тадбир якунида талабаларга ва келган меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.