Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


География ва экология факультетида «Байрамингиз муборак, азиз устозлар!» рукни остида «Уч авлод учрашуви» байрам тадбири бўлиб ўтди

img

2017 йил 30 сентябрь куни География ва экология факультети фаоллар залида 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишланган «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Тадбирни География ва экология факультети декани проф. С.Б.Аббасов кириш сўзи билан очди.

Тадбирда меҳнат фахрийси география фанлари номзоди Ҳошимова М.К. иштирок этди ва “Касбим-фахрим” мавзуида маъруза қилди. Тадбир иштирокчиларидан фахрли касб эгалари - проф А.Абулқосимов, доц. Т.Жумабоев, доц. О.Рахматуллаев ва бошқалар ўзларининг ҳаёт йўллари ва илмий изланишлари ҳақида сўзлаб бердилар. Тадбир сўнгида факультет талабалари устозларга бағишлаб байрам дастурини намойиш қилдилар.

 

http://samdu.uz/assets1/plugins