Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Тиббий маданият- соғлом ҳаёт

img

Самарқанд давлат университетида “Ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, тиббий кўрикнинг соғлом ҳаёт кечиришда тутган ўрни”  мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Унда  Самарқанд шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Самарқанд шаҳри репродуктив саломатлик маркази, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот институти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Самарқанд Давлат университети Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.   
Тадбирда “Ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, тиббий кўрикнинг соғлом ҳаёт кечиришда тўтган ўрни”, “Тўйлар ҳақида-ўйлар” “Никоҳланувчи шаҳсларнинг тиббий кўриги”, “Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти” “Оила мустаҳкам қўрғон” мавзуларидаги маърузалар тингланди.
Давра суҳбати давомида талабалар тиббий кўрик соғлом ҳаётни ташкил этишда муҳим эканлиги ҳақида билимларга эга бўлишди. Тадбирда талабалар ўзлари  қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.  

 

http://samdu.uz/assets1/plugins