Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-қарори ижроси амалда

img

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3290-қарорига  асосан, қарор моҳиятини  ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида унинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича Самарқанд Давлат университетидан  ҳуқуқий-тарғибот гуруҳи  тузилди. 

Ишчи гуруҳ раиси проф. Ж.Яхшиликов, раис ўринбосари, проф. Ф.Набиев, аъзолари – доц. М.Қўлдошев, А.Ғуломовлар томонидан  2017 йил 6-7 ноябрь кунлари СамДУ академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбир лицей директори Н.Абиев кириш сўзи билан очилди. Шундан сўнг, маърузачилар академик лицейларнинг самарали фаолият кўрсатиши, улардаги ўқитиш сифатини таъминлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базаси юқори малакали ўқитувчилар таркиби билан таъминланганлиги, таълим-тарбия жараёни устидан назоратнинг олиб борилиши, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши кўрсаткичларини тўлиқ таъминлаш учун шахсий масъулият олий таълим муассасалари зиммасига юклатилганлиги  тўғрисида тадбир иштирокчиларига  батафсил маълумот бердилар. Тадбир  қатнашувчиларга катта таассурот қолдирди. 

ПҚ-3290-сонли қарор ташвиқотини вилоят телерадиокомпанияси орқали мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ҳамда муносабатини акс эттирувчи таҳлилий мунозара ва баҳслар кўринишида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

http://samdu.uz/assets1/plugins