Самарқанд давлат университети талабаси Файзулло Мардиев Болгарияда ўтказилган жаҳон чемпионатида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди

img

      Университетимизнинг математика факультети 2-босқич талабаси Файзулло Мардиев Болгария давлатида пара-спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

      Университетимиз ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Зебинисо Раҳмонова ва Ёшлар иттифоқи томонидан чемпион муносиб кутиб олинди ва эсдалик совғалари топширилди.

      Маълумот учун, Файзулло Мардиев бугунгача икки кара Жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, ўн карра Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Файзулло Мардиев биз сиз билан фахрланамиз!

Отабек Саъдуллаев, 
Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар