Самарқанд давлат университети талабаси, “Токио-2020” Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Парвина Самандарова “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди

img

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни ХVI Паралимпия ўйинлари иштирокчилари билан учрашди. Унда спортчи ва мураббийларга юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди. 
      Хусусан, Самарқанд давлат университети талабаси, “Токио-2020” Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Парвина Самандарова “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди. 
      Маълумот учун, Парвина Самандарова бугунгача Жаҳон кубоги (Ўзбекистон),  Осиё ва Океания чемпионати (Қозоғистон), Тошкент IBSA Judo Гран-при мусобақаларида 1-ўрин (Ўзбекистон), III Параосиё ўйинларида (Индонезия), Жаҳон чемпионати (Португалия), IBSA Judo Гран-при турнирларида (Озарбайжон) бронза медали, IBSA Judo Гран-при мусобақасида (Озарбайжон) 2-ўринларни қўлга киритган.
  

Отабек Саъдуллаев, 
Самарқанд давлат университети 
Aхборот хизмати ходими