Самарқанд давлат университети талабаси оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубогида биринчи ўринни қўлга киритди

img

      Пойтахтимизда айни кунларда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтмоқда. 
      Ушбу мусобақада Самарқанд давлат университети cпорт фаолияти ва санъат факультети талабаси Оғабек Нафасов ҳам 55 кг вазн тоифасида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритди.
      Шунингдек, ушбу мусобақада университетимиз талабалари Оғабек Тўхтаев, Хожиакбар Олимов,  Шарофиддин Aмриддинов ҳамда Aзимжон Хожиевлар иштирок этмоқда. Талабаларимизга омад ва зафарлар тилаймиз. 

Биз сиз билан фахрланамиз!

Самарқанд давлат университети Aхборот хизмати