Осиё чемпиони Васила Алибоева: “Самарқанд давлат университетига бутун дунё нигоҳи қаратилган”

img

      Мен Васила Алибоева, спортнинг дюздо тури билан шуғулланаман. 2014-йилда Самарқанд давлат университетига талабалик сафига қабул қилиндим. 2018-йилда бакалаврни тамомладим. 2019 йилда университетимизнинг магистратура босқичига ўқишга қабул қилиндим ва жорий йилда аъло баҳолар билан тугатдим. Бу 6 йиллик фаолиятим мобайнида ҳам спортда, ҳам ўқишда кўплаб ютуқларга эришдим. Осиё ва Океания чемпионатлари, Гран-при турнирлари, Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритдим. Паралимпия ўйинларигача кўплаб мусобақаларда иштирок этдим. Мусобақаларда эришган натижаларимиз орқали тўплаган балларим билан “Токио-2020” Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритдим.

      Самарқанд давлат университети - менинг университетим. Самарқанд давлат университетига бутун дунё нигоҳи қаратилган. Бунинг исботини интернет саҳифаларида чиққан хабарларда ҳам кўришимиз мумкин. Дунёда етакчи ҳисобланадиган Оксфорд университетининг профессор-ўқитувчилари бизнинг университетимизга келиб дарс беришлари бунинг яққол мисоли эканлигини кўришимиз мумкин. Самарқанд тарихида илк маротаба 21-сентябр университет куни сифатида нишонланиши бизга, талабаларга юксак фахр-ифтихор бағишлайди.

Васила Алибоева,
“Токио-2020” Паралимпия ўйинлари иштирокчиси,
Самарқанд давлат университети магистри
Шавкат AКРAМОВ олган суратлар.