Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


“Жон Смит” фонди

2018 йилнинг 3-30 ноябр кунлари Буюк Британиядаги етакчи тадқиқот марказлари, компаниялар, маҳаллий бошқарув ва давлат идоралари иш услубларини ўрганиш бўйича индивидуал курсларда қатнашувчи учун танлов эълон қилади. Ушбу дастурда қатнашчиларнинг сарф-харажатлари ушбу ташкилотнинг Буюк Британиядаги стипендияси билан қопланади.

Иштирокчиларнинг ёши 25-35 ёшни ташкил қилиши ва инглиз тилини равон гапириш қобилятига эга бўлишлиги талаб қилинади.

"Жон Смит фонди"га кўра, стипендияларга талабномалар жорий йилнинг 17-июнида ниҳоясига етади. Номзодларнинг якуний танловини Фонднинг вакили Ўзбекистонга ташриф буюрганда амалга оширади (номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади).

Барча харажатлар Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ажратилган грант ҳисобига (Фонд томонидан) қопланади. Батафсил маълумот ва ариза бериш тартиби фонднинг www.johnsmithmemorialtrust.org веб-сайтида ёритилган.

Халқаро алоқалар бўлими.