Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Нагоя университетига PhD дастури

Нагоя Университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2018 ўқув йилида "Осиё сунъий йўлдоши кампус" дастурида педагогика тадқиқотлари (Graduate school of Education and Human Development, School of Education) бўйича докторлик имтиҳонига номзодлар тўпламини эълон қилади.

Ушбу докторлик дастури 2015 йилда Нагоя университети томонидан Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистоннинг истиқболли ёш мутахассислари учун ишлаб чиқилган. Дастур, Нагоя Университетида докторлик қилишни назарда тутади ва номзодларга Нагоя Университетига мунтазам равишда ташриф буюриш учун тадқиқот ўтказиш имконини беради.

Нагоя университетига мунтазам ташриф буюриш ва умуман олганда тадқиқотлар билан боғлиқ барча харажатлар дастур томонидан қопланади. Номзодлар 2018 йилнинг 11 июн кунгача Нагоя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига зарур ҳужжатларни тақдим этиш зарур.

Дастурнинг шартлари ва талаблари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун номзодлар қуйидаги ваколатхонага мурожаат қилишлари мумкин: Амир Темур кўчаси 107, 14-Б, Халқаро бизнес маркази, тел: 238-94-05/06.

Халқаро алоқалар бўлими