Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


2018/2019 ўқув йилида Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича

Республика олий таълим муассасаларига ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ ҳақидаги аризалар жорий йилнинг 15 июлидан 5 августгача Самарқанд давлат университети, физика факултети биносида соат 9.00 дан 17.00 гача (якшанба дам олиш куни) ҳудудий Ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинади. 

Ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан қуйидаги ҳужжатларни ҳудудий Ишчи гуруҳларига тақдим этишлари сўралади:

  • Кўчириш (қайта тиклаш) тўғрисидаги ариза (ариза бланкалари ҳудудий Ишчи гуруҳлари томонидан берилади).
  • Талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари.
  • Паспорт нусхаси.

СамДУ Қабул комиссияси