Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


СамДУ 2019 йил учун таянч докторантура (PhD), докторантура (DSс) ва мустақил изланувчилик шаклдаги ихтисосликларига танлов эълон қилади

СамДУ 2019 йил учун таянч докторантура (PhD), докторантура (DSс) ва мустақил изланувчилик шаклдаги ихтисосликларига танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” 304-сонли Қарорига мувофиқ  СамДУ 2019 йил учун таянч докторантура (PhD), докторантура (DSс) ва мустақил изланувчилик шаклдаги қуйидаги ихтисосликларига танлов эълон қилади:

Ихтисослик шифри ва номи

  1.  

01.01.01- Математик анализ

  1.  

01.01.02 - Дифференциал тенгламалар ва математик физика

  1.  

01.01.06- Алгебра

  1.  

01.02.04-Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси

  1.  

01.02.05 - Суюқлик ва газ механикаси

  1.  

01.04.05 - Оптика

  1.  

01.04.07- Конденсирланган ҳолатлар физикаси

  1.  

01.04.09-Магнит ҳодисалар физикаси

  1.  

01.04.11- Лазер физикаси

  1.  

02.00.01 - Ноорганик кимё

  1.  

02.00.02 - Аналитик кимё

  1.  

02.00.03 - Органик кимё

  1.  

02.00.04 - Физик кимё

  1.  

03.00.05 - Ботаника

  1.  

03.00.06 - Зоология

  1.  

03.00.10 - Экология

  1.  

05.01.02-Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотларни қайта ишлаш

  1.  

05.01.07- Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи

  1.  

07.00.05-Археология

  1.  

07.00.07-Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари

  1.  

08.00.05-Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти

  1.  

07.00.03-Жаҳон тарихи

  1.  

08.00.10-Демография.Меҳнат иқтисодиёти

  1.  

09.00.01- Онтология,  гноселогия ва логика

  1.  

10.00.01 - Ўзбек тили. Ўзбек адабиёти

  1.  

10.00.05 - Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти

  1.  

10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, типологик ва чоғиштирма тилшунослик, лингвистик таржимашунослик

  1.  

11.00.01-Табиий георафия

  1.  

13.00.01- Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент

  1.  

13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича)

  1.  

19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология

Самарқанд давлат университети таянч докторантура (PhD)га  
қабул қилиш учун ҳужжатлар
рўйхати

  1. Ариза;
  2. Бошқа олий ўқув юртидан келган талабгорлар учун ректор номига хат
  3. Илмий раҳбарнинг розилик хати.
  4. Қисқача биографик маълумотнома (объективка);
  5. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  6. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  7. Паспорт нусхаси, расм тўрт дона;
  8. Тавсиянома;
  9. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;
  10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

 

Эслатма: Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

  1. Магистр даражасига ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;
  2. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.
  3. Олий ўқув юртидан кейинги таълимни тугатганлар таянч докторантура ёки докторантурага қайта қабул қилинмайди.

Самарқанд давлат университети докторантура (DSс)га

қабул қилиш учун ҳужжатлар

рўйхати

  1. Ариза;
  2. Бошқа олий ўқув юртидан келган талабгорлар учун ректор номига хат
  3. Илмий раҳбарнинг розилик хати.
  4. Қисқача биографик маълумотнома (объективка);
  5. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  6. Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлгаглиги тўғрисидаги диплом нусхаси.
  7. Паспорт нусхаси, расм тўрт дона;
  8. Тавсиянома;
  9. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;
  10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Эслатма: Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

  1. Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси.
  2. Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

        Ҳужжатлар 2018 йил 15 сентябрдан - 15 октябргача қабул қилинади.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15,

Самақанд давлат университети Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими.

Боғланиш учун телефон: 0366-239-12-29.