Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Францияда магистратура ўқиш учун имконият!

2018 йил 13 ноябрь куни Франция элчихонасининг Кампюс-Франс ташкилоти техник ҳамкорлик лойиҳаси менеджери Тома Наджар университетга ташриф буюради. 
Ушбу ташриф давомида “Францияда магистратурада ўқиш ва тадқиқотлар ўтказиш” мавзусида Биология факултетининг фаоллар залида соат 10:30-12:00 гача тақдимот ўтказади ва Кампюс –Франс ташкилотини грантлар дастури билан таништиради.
Университетнинг барча профессор-ўқитувчилари, магистрант ва докторантлар, талабаларни ушбу тақдимотга таклиф қиламиз.
Батафсил маълумотни Университетнинг халқаро алоқалар бўлимидан олишингиз мумкин.

Халқаро алоқалар бўлими