Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Латвия ҳукуматининг халқаро талабалар учун стипендия дастури (2019-2020)

Ҳозирда хорижлик магистр ва докторлик даражасини Латвияда олишни истаган талабалар учун Латвия ҳукуматининг стипендия дастурига аризалар қабул қилинмоқда. Стипендияни чет-эллик талабалар, илмий изланувчи ва ўқитувчилар олиши мумкин. Стипендия ўқиш учун, илмий иш учун ва ёзги мактабда ўқиш учун берилади (Ёзги мактаблар учун ариза топшириш охирги санаси 4-май). 

Грантнинг манфаатли жиҳатлари:
• Латвияда ўқиш асосан латвия тилида, аммо бир қатор университетлар инглиз тилида ўқишни ҳам таклиф қилади.
• Бакалавриат ва магистратура талабалари учун стипендия миқдори бир ойга 550€ ни ташкил қилади.
• Аспирантура талабалари учун эса ойга 670€.
• Ёзги мактаб қатнашчилари эса 711€ стипендия билан таъминланади.
• Илмий изланувчиларга эса 5 ой муддатида стажировка дастури бор (кунлик 30€, 300€ ойлик стипендия).

Аризаларни қабул қилиш муддати: 2019 йил 1 апрелгача 
Латвия давлат стипендияси миқдори қуйидагича:
- Бакалавриат ва магистратура талабалари учун - ойига 500 €;
- Докторантлар учун - ойига 670 €.
Латвия стипендияси бошқа стипендиялар билан бир вақтда берилмайди.

Ариза топшириш тартиби:
Тизимда рўйхатдан ўтиш ва ягона логин ва парол билан профил яратилиши керак. Шундан сўнг, профил орқали аризани онлайн тарзда тўлдириш ва керакли ҳужжатлар илова қилиниши зарур.

Профилда қуйидаги ҳужжатларни юклашни талаб этилади:
1. Cурриcулум Витаэ (CВ)
2. Мативатсия хати
3. Олий маълумотли диплом ва бахолар иловасининг нотариал тасдиқланган таржимаси.
4. 2 та инглиз тилида ёзилган тавсиянома. (Профессор-ўқитувчилар томонидан берилиши керак).
5. Ўқув режаси: (Study Plan or Research Proposa)
6. Инглиз тилини билиш даражаси сертификати.
7. Паспорт фотокопияси.
8. Латвия олийгоҳларидан бирига номзодни қабул қилиниши тўғрисидаги хат нусхаси.
Ҳужжатлар инглиз ёки латвия тилида бўлиши талаб этилади.
Дастур ҳақида батафсил маълумот