Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Самарқанд давлат университетида 2019 йил 13-14 июнь кунлари қуйидаги илмий семинарлар бўлиб ўтади:

  1. 2019 йил 13 июнь куни соат 10:00 да СамДУ Бош бино фаоллар залида Springerlink платформасидан фойдаланиш тартиби, илмий тадқиқот учун илмий журналларни тўғри танлаш масалалари, илмий мақолаларни ёзиш ва уни расмийлаштириш тартиби ҳамда уни нуфузли хорижий журналда чоп эттириш, монография ёзиш ва уни Springer Nature да  чоп эттириш масалаларига бағишланган илмий семинар бўлиб ўтади. Семинарда ТАТУ профессори М.Рахматуллаев ва Springer Nature компаниясининг Марказий Осиё бўйича вакили И.А.Александрованинг маърузалари тингланади.
  1. 2019 йил 14 июнь куни соат 10:00 да Биология факультети фаоллар залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Нидерландиянинг “Elsevier” компаниясининг таҳлилий масалалари бўйича етакчи эксперти Андрей Локтев иштирокида SciVal ахборот таҳлилий воситаси орқали тадқиқот натижаларини визуаллаштириш, стратегик шерикликни ривожлантириш, таълим муассасалари ривожланишнинг замонавий тенденцияларини аниқлаш ва таҳлил этиш, тизимда ҳисоботларни яратитиш имкониятларини ўрганиш, халқаро илмий ахборотлар манбасидан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар соҳасида самарадорликни ошириш, пировардида университетларнинг халқаро глобал рейтингга кириш имкониятлари масалаларга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтади.

Барча ОТМ профессор-ўқитувчиларини, докторантларини ҳамда мустақил изланувчиларини ушбу семинарларга таклиф этамиз!!!