Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Нуфузли университетлар билан ҳамкорликда ташкил этилган хорижий таълим дастурларига ўқишга таклиф этамиз!!!

Замонавий билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Самарқанд давлат университетида хорижий олий таълим муассасасалари билан ҳамкорликда Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди.

Ушбу факультетда Хитойнинг Сиан Жиаотонг ва Шанси университетлари, Жанубий Кореянинг Сунчонхян университети, Исроилнинг Холон технология институти, Ҳиндистоннинг Алигарх Муслим университети, Германиянинг Киел университети, Франциянинг Инжинерия мактаби ва Россиянинг Станкин Москва Давлат технологиялар университети ҳамда Санкт-Петербург университетлари билан ҳамкорликда бакалавриат ва магистратура йўналишларида таълим олиб борилади. Факультетда материалшунослик, саноат математикаси, мехатроника ва робототехника, географик ахборот тизимлари ва масофавий зондлаш, муҳандислик, ахборот технологиялари, тарих, мактабгача таълим, психология каби ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрланади.

     

Бакалавриат йўналишининг биринчи икки йили ва магистратуранинг биринчи йилини муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирадилар. Хорижий университетларда ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўладилар.

Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Самарқанд Давлат университети Физика факультети биносининг 1-қаватида қабул қилинмоқда.

Samarqand Davlat universitetida 2019-2020 oʼquv yili qabuli uchun xorijiy oliy taʼlim muassasasalari bilan hamkorlikda qoʼshma taʼlim dasturlari asosida kadrlar tayyorlash boʼyicha QАBUL KOʼRSАTKIChLАRI

Маълумот учун телефонлар: +998 97 611 34 77; +998 97 391 27 16 

E-mail: tradjabov@mail.ru