Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР ТАДҚИҚОТЧИЛАРИДИҚҚАТИГА!

Корея истиқболли тадқиқотларфонди (KFAS) илмий-тадқиқот соҳаларида Осиёнинг олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва тадқиқотчилари учун "2018-2019 йилларда халқаро илмий алмашинув" (International scholar exchange fellowship, ISEF) йиллик дастурни ўтказмоқда.
Дастурнинг давомийлиги 6 ой ёки 1 йил (номзоднинг ихтиёри билан). Ишчи тили инглиз тилидир.
Дастур иштирокчилари учун КФАС томонидан 3 миллион корея вонига (тахминан 2600 АҚШ доллари атрофида) ойлик стипендия, шунингдек, дастурнинг бошида 1 миллион вонлик тўлов ва тадқиқот ишини муваффақиятли тугатганидан сўнг 1 миллион вонлик тўлов тақдим этилади.Халқаро парвозлар, тиббий суғурта ва мақолалар эълон қилиш билан боғлиқ барча харажатлар Жанубий Корея томонидан қопланади.
Дастурда қатнашиш учун номзод 2018 йил 23 февралгача рўйхатдан ўтиши, аризани тўлдириши ва барча керакли шаклларниушбу веб-сайтда тўлдириши керак.

www.kfas.or.kr