Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


“Ёшлар - бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир” мавзусидаги ижодий мақолалар танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги 2017 йил 27 ноябрдаги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш,  Ислом Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги тарихий хизматларини инобатга олиб ҳамда у кишининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида тарих факультети талабаларининг “Ёшлар - бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир” мавзусидаги  ижодий мақолалар танлови эълон қилинади.

Танловда тарих факультети барча курсларининг талабалари ўз ижодий мақолаларини ўзбек, рус ёки чет тилларида тақдим этишлари мумкин. Мақолалар турли ҳажмда ва эълон қилинган умумий мавзу доирасида бўлиши лозим.                  

Энг яхши ижодий мақолалар тўпламининг чоп этилиши режалаштирилган.

Мақолалар электрон ва қоғоз вариантида қабул қилинади.

Муддати – 2018 йил 15 январгача.

Танлов масалалари бўйича тарихшунослик ва манбашунослик кафедрасига доц.Д.Н.Раджабова (тел. 239 18 86) ёки маг.Н.Хушвақтовга (тел. +99899 593 24 95, +99893 345 49 36 nxushvaqtov1995@mail.ru) мурожаат қилиш мумкин.    

http://samdu.uz/assets1/plugins