Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган


Нуфузли университетлар билан ҳамкорликда ташкил этилган хорижий қўшма таълим дастурларига ўқишга таклиф этамиз!!!

Ҳурматли абитуриентлар!

Самарқанд давлат университетида хорижий университетлар билан ҳамкорликда ташкил этилган Халқаро таълим дастурлари факультетига 2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёни бошланганлигини маълум қиламиз.

Ушбу факультетда 2020-2021 ўқув йилида Хитой, Жанубий Корея, Исроил, АҚШ ва Россия каби ривожланган давлатлар етакчи университетлари билан ҳамкорликда 8 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 11 та магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олиб борилади.

Факультетда Тарих (Буюк ипак йўли тарихи), Амалий математика, Компютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича), Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (тармоқлар бўйича), Материалшунослик ва янги материаллар технологияси, Мактабгача таълим, Рақамли иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйича), Иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйича) бакалавр таълим йўналишлари бўйича хорижий университетлар билан ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрланади.

Магистратурада қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади: Мехатроника ва робототехника, Машинашунослик, Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар, Биология (Ихтиология ва гидробиология), Экология (Яйлов экологияси), Психология (фаолият турлари бўйича), География (ўрганиш обекти бўйича), Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори (соҳалар бўйича), Инсон ресурсларини бошқариш, Лингвистика: рус тили, Адабиётшунослик: рус адабиёти магистратура мутахассисликлари бўйича хорижий университетлар билан ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрланади.

Shansi Normal universiteti, Xitoy

Xolon texnologiya instituti, Isroil

Факултетда ўқиш жараёни инглиз ва рус тилларида олиб борилади. Бакалавриат йўналишининг биринчи икки йили ва магистратуранинг биринчи йилини муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирадилар. Хорижий университетларда ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўладилар.

Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш университетнинг www.fiep.admission.samdu.uz веб-сайтида онлайн тарзда амалга оширилади. Мазкур веб-сайтда барча таълим йўналишлари бўйича тўлиқ маълумотлар тақдим этилган. Ҳужжатлар 2020 йилнинг 20 июлига қадар қабул қилинади.

Маълумот учун телефонлар: +998 93 835 01 27

Телеграм канали: https://t.me/fiep_admission_samduuz

 

Самарқанд давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ