Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган


Ҳурматли абитуриентлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига 1-Илова тарзида келтирилган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг I-боби, 4-қисми, 5-бандида “Абитуриент чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади. Абитуриент ўқиган чет тилидан қатъий назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкин” ва 6-бандида “Агар умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари ўтилмасдан бошқа чет тиллари ўқитилган ҳолда, шу чет тилидан тест синови ўрнига кўп балли тизим бўйича имтиҳон топширилади” – деган ҳуқуқий нормалар келтирилган.

Жорий ва сўнгги 2 йил қабул комиссияси фаолиятида абитуриентлар томонидан ҳужжатларни Online рўйхатдан ўтказиш жараёнида юқорида келтирилган ҳуқуқий норма талабларига зид равишда чет тили сифатида хитой, корейс, япон, турк ва бошқа тиллари белгиланиши кузатилмоқда.

Юқоридагиларга кўра, Сиз, жорий йилнинг 20 июль куни, яъни абитуриентларнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш жараёни тугагунга қадар танлаган чет (хитой, корейс, япон, турк, форс, араб ва б.) тилларини қайта таҳрирлаш йўли ўзингиз ўқиган чет тилига ўзгартиришингиз мумкин.

Акс ҳолда, яъни кўрсатилган чет (хитой, корейс, япон, турк, форс, араб ва б.)  тиллари бўйича абитуриентнинг аттестати ёки дипломида тегишли баҳо бўлмаса, ўша абитуриент номи юқорида келтирилган Низом талабларига асосан чет тили бўйича ўтказиладиган ижодий имтиҳонлардан четлаштирилади. Имтиҳондан четлаштирилган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайдилар.

Чет тили бўйича ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар имтиҳон куни ўзлари билан аттестат ёки диплом (илова) ларини олиб келишлари шарт бўлади.

Чет тили бўйича Ижодий имтиҳонлар жадвали Самарқанд давлат университетининг www.samdu.uz расмий сайтида эълон қилинади.

 

СамДУ Қабул комииссияси