Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Исроилда ўқув курслари

Исроилнинг Халқаро тараққиёт ҳамкорлик агентлиги (МАШАВ) томонидан Исроилда ўқув курсларини эълон қилиш ҳақидаги маълумотини тақдим этамиз.

Ўқув курсининг номи - Special and Inclusive Education (6 - 25 май). Аризаларни топшириш муддати - жорий йилнинг 5-мартигача. Ўқув курслари инглиз тилида иш олиб боради.

Исроил томони белгиланган курсларда турар жойлар, овқатланиш, ўқув машғулотлари, профессионал ва маданий саёҳатлар билан боғлиқ харажатларни қоплайди.

Ташкилотчиларнинг талабига биноан иштирок этиш учун ариза ва соғлиғи ҳолати ҳақидаги тиббий шакл қуйидаги электрон манзилга юборилиши керак:

mashav@tashkent.mfa.gov.il

(алоқа оператори - Ю. Олховская, телефон: +99871 140 75 11)