Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


«Марказий Осиё тарихи ва археологияси муаммолари»  мавзусида конференция 

2018 йил 28 март  куни  СамДУ  тарих факультетида Ўзбекистон республикасида 2018   йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий техникавий анжуманлар режасига асосланган  ҳолда «Марказий Осиё тарихи ва археологияси муаммолари»  мавзусида Республика илмий  конференция  бўлиб  ўтади.

Конференциянинг  мақсади: Марказий Осиё ҳудудида илк давлатчилик тарихи ва унинг босқичлари, ўрта асрлар, мустамлака ва мустабид тузум даврлари, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт, ҳамда археология, умуман тарих фани соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари кенг муҳокама қилинади. Шунингдек, тарих ва археология фанлари соҳасида эришилган ютуқларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда илмий-тадқиқотлар натижаларини амалиётга тадбиқ этиш назарда тутилади.

Конференция расмий тиллари – ўзбек ва рус тиллари.

Маърузаларга қўйиладиган талаблар

Маъруза  матнлари  таҳрир  қилинган  ҳолда ўзбек ва рус тилларида  А4  катталикдаги  қоғозга, қаторлари  ораси  1 интервал  ҳолда,  юқоридан  ва  пастдан 2,5 см,  чапдан  3см, ўнгдан 1,5 см жой  қолдирилган ҳолда қабул қилинади. Бундан ташқари,  маърузаларнинг электрон  нусхаси кўрсатилган манзилга жўнатилиши талаб этилади. Файл  номи  лотин  ҳарфларида  муаллиф  фамилияси  билан ёзилиши  керак,  масалан: Yuldasheva D.B.dоc.

Маърузанинг  номи  бош  ҳарфлар  билан  ёзилади ва битта  бўш  қатор қолдирилиб, навбатдаги  қатордан муаллифнинг  исми-шарифи, доимий иш жойи ёзилади. Матннинг охирида муаллиф  билан  боғланиш  учун зарур  бўлган маълумотлар келтирилади. Матн Wоrd (2003)  муҳарририда Тimes New  Roman шрифтида 14 ўлчамда  ва  3-4 бет  бўлиши  талаб  этилади.

Конференция  мавзусига  тўғри келмайдиган ва нашр этиш  талабларига жавоб  бермайдиган  маърузалар дастурга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.

Маъруза  матнида келтирилган  маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар  жавобгардир.

Конференцияга маърузалар  тақдим  этиш  муддати  2018  йил 10 мартгача. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим  этилган маърузалар кўриб чиқилмайди. 

Ташкилий қумита билан боғланиш:

Телефонлар: (99866) 239-12-29, (+99897) 921-85-79,(99866) 239-18-26

 Электрон манзил: akbar.nazarov89@mail.ru 

 Манзил: 140104, Самарканд, Университет ҳиёбони 15, Самарқанд давлат университети Тарих факультети.

Масъул: Ғойибов Б.С. (866-239-18-26)