Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


“Математиканинг янги натижалар ва уларнинг татбиқлари” республика илмий-амалий конференцияси

2018 йил 14-15 май кунлари Самарқанд давлат университетида “Математиканинг янги натижалар ва уларнинг татбиқлари” республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Конференция ишида қуйидаги йўналишлар бўйича масалалар режалаштирилмоқда:

  1. Математик анализ
  2. Хусусий ҳосилали тенгламалар
  3. Замонавий математик физика
  4. Эҳтимоллар назарияси ва унинг татбиқлари
  5. Алгебра ва функционал анализ
  6. Математикани ва информатикани ўқитиш методикаси

Конференциянинг расмий тиллари –ўзбек, рус ва инглиз.

Тезисларни расмийлаштириш тартиби:

Тезис ҳажми –  матннинг тўлиқ бир бети қоғоз ёки электрон кўринишида тақдим этилади. Қоғоз формати А4 (210х297). Ҳошиялар: пастдан ва юқоридан – 25 мм, чапдан – 30 мм, ўнгдан – 15 мм, сатрлараро интервал – “одинарный”.

Матн тўлалигича Times New Roman шрифтида терилади, шрифт ўлчами 14, стиль – “обычный”. Маъруза матни ўзбек, рус ёки инглиз тилида, ҳажми 2 бетгача.

Сарлавҳа қалин, бош ҳарфлар билан, муаллифлар, муассаса ва е-mail  ёзилиши керак. Маърузачининг фамилияси тагига чизилган бўлиши керак. Матн кенглиги бўйлаб текисланган ҳолда терилади. Расмлар (биттадан кўп бўлмаган) текст “ичига” киритилган бўлиши керак.

Тезис файлининг номи лотин ҳарфларида ёзилиши ҳамда биринчи муаллифнинг фамилияси ва исм, шарифларидан иборат бўлиши керак, масалан: Safarov A.R.

Материалларнинг электрон шакли .doc ёки .rtf кенгайтмали, Microsoft Word 2003 матн мухарририда терилган бўлиши керак.

Ташкилий қўмита, конференция мавзуларига мос келмаган ва расмийлаштириш талабларига жавоб бермаган тезисларни рад этишга хақлидир. Тезисларни кўриб чиқиш натижалари ташкилий қўмита томонидан муаллифларга электрон почта орқали хабар қилинади.

Конференцияда иштирок этиш учун қайд шаклини ва тезисларни  2018 йилнинг 1 апрелигача жўнатишингизни сўраймиз.

Ташкилий қўмита конференцияга қадар маъруза тезисларини нашр эттиришни режалаштирганлигини ҳисобга олиб, конференция бадали 50000 сўм этиб белгиланган.

Мурожаат учун ташкилий қўмита координаталари:

Телефонлар:    (99866) 239-12-29, (+99897) 397-04-36, (+99891) 298-56-85, (+99890) 604-31-16

Электрон почта: konf.r2018@gmail.com

 Манзил: 140104, Самарқанд ш., Университет хиёбони 15, Самарқанд давлат университети механика-математика факультети. Координатор Бозоров Ислом.