Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


PhD танлови

Кент университети қошидаги Глобал Европа маркази Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштирилган Глобал Cаллинг Ресеарч Фоундатион (ГCРФ) фонди бўйича уч йиллик PhD грантига даъвогарлар танловини эълон қилади.
Докторантура жорий йилнинг сентябр ойида бошланади ва Кент университети Сиёсий ва халқаро тадқиқотлар мактабида ўтказилади. Аризалар Эвроосиё ҳудудида геосиёсий жараёнларни тадқиқ этиш билан шуғулланадиган ёш олимлар ва тадқиқотчилар (инглиз тилини яхши биладиган) томонидан топширилиши мумкин. Жорий йилнинг май ойи охирига қадар қабул қилинган аризаларни кўриб чиққач, суҳбатлар ўтказилади.
Қўшимча маълумот учун E.Korosteleva@kent.ac.uk, профессор Э. Коростелевага мурожаат қилишингиз мумкин.