Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Малакавий имтиҳонлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сон қарорига асосан Самарқанд Давлат университетида қуйидаги фанлар бўйича малакавий имтиҳонлар қабул қилинади:

1) Физика-математика фанлари: 01.01.01-Математик анализ, 01.01.02-Дифференциал тенгламалар ва математик физика,  01.04.05-Оптика ва 01.04.09-Магнит ҳодисалари физикаси ихтисосликлари;

2) Кимё фанлари: 02.00.04-физик - кимё, 02.00.02 – Аналитик кимё ихтисослиги;

3) Фалсафа фанлари: 09.00.01-Онтология, гносеология ва мантиқ, 09.00.02- Онг, маданият ва амалиёт шакллари, 09.00.03- Фалсафа тарихи, 09.00.04- Ижтимоий фалсафа ихтисосликлари ва қўшимча фанлар;

4) Филология фанлари: 10.00.01 - Ўзбек тили, 10.00.02 - Ўзбек адабиёти, 10.00.05 - Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти) ихтисосликлари;

5) Биология фанлари: 03.00.05 – Ботаника; 03.00.06 -Зоология; 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси ихтисосликлари бўйича;

6) География фанлари: 11.00.01-Табиий география, 11.00.02- Иқтисодий ва ижтимоий география ихтисосликлари бўйича мутахассислик фанларидан малакавий имтиҳонлар қабул қилинади.

Малакавий имтиҳон топширувчи талабгорларнинг ҳужжатлари сессия ўтказиладиган (февраль, май, ноябрь, декабрь) ойининг 1 санасигача қабул қилинади.

Малакавий имтиҳон топширувчи талабгорлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар 1-иловага мувофиқ тайёрланади ва ушбу ҳужжатлар Самарқанд Давлат университети Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан қабул қилинади.

 

Махсус имтиҳонлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг тарих, фалсафа, социология ва сиёсий фанлари бўйича эксперт кенгашининг хулосаси (27.11.2017 й., № 11/22 а)га биноан “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари” фани бўйича минтақадаги  ОТМ ва ИТМлардаги талабгорлар учун профессорлик ва доцентлик илмий унвонига талабгор илмий ходимлардан махсус имтиҳон қабул қилинади.

Махсус имтиҳон топширувчи талабгорларнинг ҳужжатлари сессия ўтказиладиган (февраль, май, ноябрь, декабрь) ойининг 1 санасигача қабул қилинади.

Махсус имтиҳон топширувчи талабгорлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар 1-иловага мувофиқ тайёрланади ва ушбу ҳужжатлар Самарқанд Давлат университети Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан қабул қилинади.  

 

Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15, 140104,  тел.: (0366) 239-12-29.

Email: imtihon@samdu.uz