Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


ЯДРО ФИЗИКА ЛАБОРАТОРИЯСИ

Лабораторияда Марказий Осиёда ягона бўлган МТ-22С русумли электронлар тезлаткичи ўрнатилган, узунлиги 300 метр бўлган ер ости канали ноёб ва ўта мураккаб тажрибаларни ўтказишга имкон беради. Экспериментал ядро физикаси, қаттиқ жисмлар радиацион физикаси, радиацион материалшунослик, радиобиология ва радиоэкология йўналишлари бўйича ЎзРФА ИТИлари, хусусан ЯФИ билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказилади ва олий малакали кадрлар тайёрланади.

 

ЗООЛОГИЯ МУЗЕЙ-ЛАБОРАТОРИЯСИ

Музей  1934  йилда  ташкил топган. 5000 дан  ортиқ умуртқали ҳайвонлар, 10000 тур ҳашаротлар, жами 100 дан ортиқ ҳашаротлар энтомологик коллекцияси мавжуд. Остеологик коллекция  таркибида қушлар, сут эмизувчилар, умуртқасиз ҳайвонлар, балиқлар, сув ва қуруқликда яшовчилар ва судралиб юрувчилар синфларига мансуб экспонатлар мавжуд. Бу лабораторияда талаба ва магистрантлар БМИ ва МДларини бажаришади. Зоология музейида Жанубий ва Шимолий Америка, Европа, Африка, Осиё, Австралия қитъаларида яшайдиган ҳайвон экспонатларидан иборатдир. Музейнинг диққатга сазовор экспонатларидан яна бир гуруҳи бу Ўзбекистон ва Ҳалқаро Табиатни Муҳофаза Қилиш Иттифоқи «Қизил китоби»га киритилган ҳайвонлар ҳисобланади.

 

АЛИШЕР НАВОИЙ МУЗЕЙИ

    Алишер Навоий музейи базасида 2014 йилда А.Навоий номидаги СамДУ илмий-амалий музей-лабораторияси ташкил қилинди. Музей-лаборатория экспозицияси 5 бўлимдан иборат бўлиб, унинг марказий қисмида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган экспозициялар жойлашган. Музей-лаборатория тарих ва филология таълим йўналишларида таҳсил олаётган талаба ва магистрант учун илмий-тадқиқот, ўқув-амалий ва маданий-тарбиявий база сифатида фаолият кўрсатади.