Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Самарқанд Давлат университетида иқтидорли талабалари 

Самарқанд Давлат университетида иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш борасида ижобий анъаналар шаклланиб келмоқда. Университетда иқтидорли талабаларни илмий изланиш ва ижодий муҳитга кириб келишлари уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва номли Давлат стипендиялари ҳамда талабалар Республика фан олимпиадалари, турли танловлар, Давлат дастури асосида бажарилаётган илмий лойиҳаларга жалб этиш ҳамда илмий тадқиқот ишлари олиб бориш, конференция ва семинарлар, талабалар илмий жамиятлари ва конструкторлик бюроларига жалб қилиш, шунингдек илмий ва оммавий нашрларда мақола, ҳикоя ва шеърларини чоп этишлари ва мустақил ижодий изланишлар олиб боришларига алоҳида эътибор қаратилган. 
Самарқанд Давлат университети талабалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва номли Давлат стипендиялари ҳамда талабалар Республика фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб келмоқдалар. 
Мустақиллик йилларида 16 нафар талабаларимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, 98 нафар талабаларимиз эса Навоий, Беруний, Улуғбек, Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндорлари бўлишди. 
Талабалар Республика Фан олимпиадаларида 180 нафардан ортиқ талабаларимиз фахрли ўринларни қўлга киритишди. Бундан ташқари ҳар йили 20 нафарга яқин талабаларимиз иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган академиклар: Акбар Отахўжаев, Воҳид Абдуллаев ва Ғофур Ғулом, Ботурхон Валихўжаев, Саъди Сирожиддинов, Иброҳим Мўминов, Яҳё Ғуломов, Қодир Зокиров ва Жўра Саидовлар номидаги университет стипендиялари совриндорлари бўлишади.
 

Ибрагимов Зариф Олим ўғли

1994 йилда туғилган, миллати ўзбек, механика-математика факультети 4-курс талабаси. Ибрагомов Зариф фанларни чуқур ўзлаштириш билан бир қаторда илмий-тадқиқот ишларини ҳам олиб бормоқда. Унинг илмий тадқиқот ишлари натижалари Халқаро, Республика миқёсида чоп этиладиган нуфузли илмий журналларда чоп этиб келинмоқда.

Зариф Ибрагимов инглиз тилида эркин гаплашади. Зариф Ибрагимов бир неча бор халқаро олимпиадаларда иштирок этган. Жумладан, 2010-2011-2012 йиллар Халқаро Математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган. 2010-йилда Астана шаҳрида бўлиб ўтган 51-Халқаро Математика олипиадасида кумуш медал, 2011йил Голландиянинг Амстердам шаҳрида 52-Халқаро Математика олимпиадасида сертификат билан тақдирланган. 2011йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби.

2015-2016 ўқув йилида Табиий фанлар таълим йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси танлови ғолиби.

Кадирова Барно Туранбой қизи

1993 йил Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган, миллати ўзбек, ҳуқуқшунослик факультети 4-курс талабаси. Кадирова Барно Туронбой қизи иқтидорли талаба сифатида “Вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олиш муаммолари” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда ва изланишлари натижаси сифатида 5 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақолалари республика миқёсида чоп этилаётган газета ва журналларда ҳамда вилоятларда бўлиб ўтган конференсиялар материалларида чоп этилган.

2015-2015 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.

Хушвақтов Нодиржон Хаким ўғли

1995 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган, миллати ўзбек, тарих факультети 3-курс талабаси.

Хушвақтов Нодир Республика ва вилоят ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларида ҳамда тарли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Бир нечта илмий мақолалар муаллифи. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди. Университет ва факультет жамоат ишларида фаол талабалардан бири саналади.

2015-2016 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.

Аъзамов Дилнур Ўлмас ўғли

1995 йил Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган, миллати ўзбек, ижтимоий-иқтисодиёт факультети 3-курс талабаси.

Аъзамов Дилнур Республика ва вилоят ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларида ҳамда тарли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Бир нечта илмий мақолалари Республика миыёсида чоп этиладиган илмий журналларда чоп этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди.

2015 йилда “Менежмент ва маркетинг” фанидан талабалар Республика фан олимпиадасида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

2015-2015 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.

Давронова Робияхон Камолидиновна

1995 йил Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, табиий фанлар факультети география бўлими 3-курс талабаси.

Давронова Робияхон ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларида ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Жумладан, 2015 йил 5 июнда Тошкент шаҳрида ўтказилган  “Глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя – 2014-2015” Республика танловида “Энг яхши лойиҳа” номинасияси бўйича ғолибликни қўлга киритган.

Бир нечта илмий мақолалар муаллифи Рус ва инглиз тилларини яхши билади.

2015-2015 ўқув йилида Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори.

Нуритдинова Ҳилола Абдурахмановна

1987 йил 28 май Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган.
Самарқанд давлат университети Педагогика факультети магистранти
2010-2011 ўқув йилида Воҳид Абдуллаев стипендияси совриндори.
2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат Стипендияси совриндори.
Нуритдинова Ҳилола Абдурахмановна, 1987 йил 28 майда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2003 йил СамДУ қошидаги 1-сон академик лицейининг табиий фанлар йўналишига ўқишга қабул қилинган. 2008 йилда Самарқанд давлат университетининг Санъатшунослик факультетига ўқишга қабул қилинган. 2016 йилда Самарқанд давлат университети Магистратурасига Педагогика назарияси ва тарихи мутахассислигига ўқишга қабул қилинган.

Садуллаева Баҳора Аҳмадовна

1996 йил 20 март Самарқанд шаҳрида туғилган.
Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва бизнес факультети талабаси.
2017 йилда Москвада ўтказилган “Modern science in the XXI century: Main problems and stages of development“ номли “Ru-science”  халқаро илмий конфренсиясида ўз мақолалари билан иштирок этган.
2016-2017 ўқув йилида Воҳид Абдуллаев номидаги университет стипендияси совриндори.
2017-2018 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Садуллаева Баҳора Аҳмадовна, 1996 йил 20 мартда Самарқанд шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2011 йил Самарқанд давлат унивеситети қошидаги 1-сон Академик лицейига ўқишга қабул қилинган. 2014 йилда Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва бизнес факультетига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган.

Имомқулова Гулчеҳра Норбобоевна

1995 йил 11 октабр Самарқанд шаҳрида туғилган.
Самарқанд давлат университети Филология факультети талабаси.
2016 йилда Россияда ўтказилган халқаро илмий конфренсияларда ўз мақолалари билан иштирок этган.
2016-2017 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Имомқулова Гулчеҳра Норбобоевна, 1995 йил 11 октабрда Самарқанд шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2011йил СамИСИ қошидаги 1-сон академик лицейига ўқишга қабул қилинган. 2014 йилда Самарқанд давлат университети Ўзбек филологияси факультетига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

Аминова Нафиса Истамовна

1996 йил 30 июл Самарқанд шаҳрида туғилган.
Самарқанд давлат университети Филология факультети талабаси.
«Учёный XXI века», «Интернаука», «Молодой ученый», «Problems of modern science and education», «Буюк ипак йўлида умуминсоний ва миллий қадриятлар: тил, таълим ва маданият» номли халқаро илмий-амалий конферансияларда ўз мақолалари билан иштирок этган.
2016-2017 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Аминова Нафиса Истамовна, 1996-йил 30-июнда Самарқанд шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2011йил Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейга қабул қилинган. 2014-йил академик лицейни аъло баҳоларга битириб, 2014-йил Самарқанд Давлат университети ўзбек филологияси факультетига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

Қурбонов Самгин Азамат ўғли

1995 йил 6 июл, Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган.
Самарқанд давлат университети Филология факультети талабаси. 2017 йилда Россияда ўтказилган халқаро илмий конфренсияларда ўз мақолалари билан иштирок этган.
2017-2018 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Қурбонов Самгин Азамат ўғли, 1995 йил 6 июлда Самарқанд вилояти Нуробод туманида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2011 йил Нуробод мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига ўқишга қабул қилинган. 2014 йилда Самарқанд Давлат университети Ўзбек филологияси факультетига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

Самадов Азиз Илхомович

1989 йил 25 июл, Самарқанд Самарқанд шаҳарида туғилган.
Самарқанд давлат университети Амалий математика ва информатика факультети талабаси. 2017 йилда Россияда ўтказилган «Молодежь и ХХI век – 2017» халқаро илмий конфренсияларда ўз мақолалари билан иштирок этган.
2017-2018 ўқув йилида Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Самадов Азиз Илхомович 1989 йил 25 июлда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида ишчи оиласида туғилган Миллати ўзбек. 2004-йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейга ўқишга қабул қилинган. 2015 йилда Самарқанд давлат университети Амалий математика ва информатика факультетига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

Авезов Ҳумоюн Илҳомович

1993 йил 11 март Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган.
Самарқанд давлат университети Педагогика факультети талабаси.
2017-2018 ўқув йилида Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Авезов Ҳумоюн Илҳомович, 1993 йил 11 мартда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2008 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туман Автомобил ва йўллар коллежига ўқишга қабул қилинган. 2014 йилда Самарқанд Давлат университети Педагогика факультети психология йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Самадов Азиз Илхомович, “Табиий фанлар” таълим йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси совриндори

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 сентябрдаги 778-сонли буйруғига мувофиқ 2018-2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиясига 23-28 сентябр кунлари танлов ўтказилди. Танлов натижаларига кўра Самарқанд Давлат университетининг амалий математика ва информатика факультети талабаси Самадов Азиз Илхомович Табиий фанлар таълим йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси совриндорлигини қўлга киритди.
Самадов Азиз 2015-2016 ўқув йилда Самарқанд давлат университети амалий математика ва информатика факультетига ўқишга қабул қилинган.
Самадов Азизнинг бир неча илмий мақолалари Республика миқёсида чоп этиладиган журналларда чоп қилинган.
Самадов Азиз талабалар ўртасида ўтказиладиган илмий конференсияларида фаол иштирок этиб келади. Рус ва инглиз тилларини яхши билади. 2017-2018 ўқув йилида Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори. Илмий ишланма учун олинган 2 та патентга ҳаммуаллиф саналади. Университет ва факультет жамоат ишларида фаол талабалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 сентябрдаги 778-сон буйруғига мувофиқ тузилган Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг 2018 йил 24 сентябрдаги баённомасига асосан Самарқанд Давлат университетининг қуйидаги талабалари 2018-2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Рспубликаси Навоий, Улуғбек, Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари совриндорлари бўлдилар.

Камолова Нилуфар Давир қизи,
Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори

Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультети талабаси.
Камолова Нилуфар Давир қизи ҳар йили талабалар ўртасида ўтказиладиган илмий конференсияларда ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Чим устида хоккей бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубогида 10 карра фахрли ўринларни қўлга киритган. Бундан ташқари Вилоят миқёсида ўтказилган тадбирларда фахрли ўринларни қўлга киритган. Спорт билан шуғулланиш баробарида илмий тадқиқот соҳасида ҳам илмий изланишлар олиб бормоқда. 10 дан ортиқ мақолалари Хориж ва Республика миқёсида чоп этиладиган илмий журналларда чоп этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади. Камолова Нилуфар ўзининг ижодкорлик қобилияти, одоби, хулқи, меҳнатсеварлиги, илмсеварлиги, инсонпарварлиги, ўз ватанининг ёш ватанпарвари сифатида келажакда етук мутахассис кадр бўлиб етишиши учун барча имкониятларини намоён қилиб келмоқда.

Ҳасанов Ҳабибулло Ўткиржон ўғли,
Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори

Хасанов Хабибулло Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва бизнес факультети талабаси.
Хасанов Хабибулло Республика ва вилоят ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларида ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди.
2017 йилда “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” фани бўйича талабалар Республика фан олимпиадасида фахрли 3-ўринни эгаллаган. 2017 йилда Воҳид Абдуллаев номидаги университет стипендияси совриндори. 2017 йил илмий тадқиқот ишлари якунлари бўйича 2018 йил 29-31 март кунлари ўтказилган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрантлар ва талабаларнинг илмий конференсияси якунлари бўйича «Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси» номинасияси ғолиби бўлди.

Умиров Исломбек Фурқатович,
Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори

Умиров Ислом Фурқатович Самарқанд давлат университети Иқтисодиёт ва бизнес факультети талабаси.
Ҳар йили ўтказиладиган талабалар илмий конференсияларида ҳамда талабалар фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этиб келади.
Бир нечта илмий ва илмий оммабоп мақолалари Республика ва вилоят миқёсида чоп этиладиган журналларда нашр этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди. 2018-йилда “Менежмент” фани бўйича талабалар Республика фан олимпиадасида фахрли 3-ўринни эгаллаган.

Эштемиров Бунёд Шерали ўғли,
Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори

Эштемиров Бунёд 2015-2016 ўқув йилида Самарқанд давлат университети амалий математика ва информатика факультетига ўқишга қабул қилинган.
Ҳар йили ўтказиладиган талабаларнинг илмий конференсияларида мунтазам иштирок этиб келади. Бир нечта илмий мақолалари Республика ва вилоят миқёсида чоп этиладиган журналларда нашр этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди. 2 та илмий ишланма учун олинган патентга ҳаммуаллиф саналади. 2017-2018 ўқув йилида академик Саъди Сирожиддинов номидаги университети стипендияси совриндори.

Султонов Санжар Жахонгир ўғли,
Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндори

Султонов Санжар Жахонгир ўғли 2016-2017 ўқув йилида Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факультетига ўқишга қабул қилинган.
Султонов Санжар Республика ва вилоят ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларида ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Бир нечта илмий мақолалар муаллифи. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди. Фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этиб келади. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи СамДУ бошланғич ташкилоти аъзоси. Университет ва факультет жамоат ишларида фаол талабалардан бири саналади.

Самарқанд давлат университети стипендиатлари тўғрисида маълумот