Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


СТИПЕНДИЯЛАР

Университетда стипендия тайинлаш ўқув йилида икки маротаба ўтказилади ва стипендиялар якуний назорат натижаларига асосан университет ректорининг буйруғи билан тайинланади ва тўланади.

2018-2019 ўқув йилида ўқув семестри мобайнида ҳар бир фан бўйича энг юқори балларнинг 86-100 фоизини тўплаган талабага 1.0 коеффициенти билан 621745 сўм стипендия, ҳар бир фан бўйича энг юқори балларнинг 71-85 фоизини тўплаган талабага 0.75 коеффициенти билан 466309 сўм, ҳар бир фан бўйича энг юқори балларнинг 55-70 фоизини тўплаган талабага 0.5 коеффициенти билан 310873 сўм стипендия (50% нақд пул шаклида) тўланади.

2017/2018 ўқув йилида Беруний номидаги стипендия 4 та талабага берилган. Стипендия суммаси 0,75 коеффицентнинг икки бараварида белгиланган.

Университетда коеффициентларни қўллаш билан стипендияларнинг базавий миқдори

(2018/2019 ўқув йил бошида)

 

Т/Р

Рейтинг бўйича баллар

Коэффициент

Ойлик стипендия миқдори

(сўм)

1

86-100%

1,0

621745

2

71-85%

0,75

466309

3

55-70%

0,5

310873