Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


ТАЛАБАЛАРИ О`ҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ

Олий таълим муассасалари бакалавриатига ва магистратурасига қабул қилиш тартиблари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарори Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида НИЗОМ" га мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашнинг умумий қоидалари.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш (кейинги ўринларда Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш деб аталади)да олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишларини (мутахассисликларини) белгилаш қуйидаги мезонларга асосланади:
таълим йўналишларининг (мутахассисликларининг) номланиши бир хил бўлганда бундай таълим йўналишлари (мутахассисликлари) мос деб ҳисобланади;

олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун ўқишга киришда синов ўтказиладиган фанлари таркиби ва таълим соҳаси ҳамда ўқиш муддати бир хил бўлганда бундай таълим йўналишлари (мутахассисликлари) турдош деб ҳисобланади.
Талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш қуйидагиларнинг:

олий таълим муассасалари;

тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар;

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) қарорлари асосида амалга оширилади.
Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан ташкил этилади. Унинг таркибига тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар вакиллари киритилади.

Идоралараро комиссиянинг раиси ва масъул котиби Давлат комиссияси қарори билан тайинланади.
Идоралараро комиссия “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси тўғрисида низом” асосида фаолият юритади.
Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш (қайта тиклаш — талабалар сафидан четлаштирилганлигига 5 йилгача бўлган муддатда) шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади:
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича бир вазирлик (идора) доирасида бошқа олий таълим муассасасига;
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича турли вазирлик (идора) доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига;

талабалар сафидан четлаштирилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат ўтганда.
Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади:

хорижий давлатларнинг аккредитатсияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;

талабалар сафидан четлаштирилганлигига 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса;
бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик (идора) ва турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган йўналишларига (мутахассисликларига).
Қуйидаги ҳолатлар фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавобини берилишига асос бўлади:

хорижий давлатларнинг аккредитатсияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;

республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;

олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;

биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар бундан истисно);

олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;

намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;

тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;

талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;

олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш.

Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини кўчириш (кейинги ўринларда Талабалар ўқишини кўчириш деб аталади) бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш қуйидагича амалга оширилади:

ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади;

аризаларни олий таълим муассасаси, тегишли вазирлик (идора) ёки Идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар амалга оширилади.

Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда:

ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар;

ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;

паспортнинг нусхаси.

Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассислиги) бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
Бошқа ҳолларда ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқаролар тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўзлари таълим олган хорижий олий таълим муассасасидаги ўқитиш тили бўйича муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) (турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хорижий давлатдаги давлат хизматини ўташ жойи Ташқи ишлар вазирлиги (ваколатли идоралар) томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилганлар бундан мустасно) топширади.
Фуқаронинг махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижаси Идоралараро комиссияга тақдим этилади. Махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижасидан келиб чиқиб, фуқаро Идоралараро комиссия қарори билан кўрсатилган ўқув шаклидаги гуруҳларга кўчирилади

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини қайта тиклаш.
Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини қайта тиклаш (кейинги ўринларда Талабалар ўқишини қайта тиклаш деб аталади) бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади:

ўқишини кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар;

ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар давом этади.
Қайта тиклаш бўйича аризаларни олий таълим муассасаси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик (идора) томонидан кўриб чиқиб қарор қабул қилиш:

кузги семестрга қайта тиклаш учун — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар;
баҳорги семестрга қайта тиклаш учун — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

Талабалар сафидан четлаштирилган фуқаролар ўқишини бошқа олий таълим муассасасига мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги)га кўчириб тиклаш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга. Бунда аризага ўқишни кўчириш тартибидаги ҳужжатлар тақдим этилади.
Олий таълим муассасалари талабаларини ўқишдан четлаштириш.

Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

  1. ўз хоҳишига биноан;
  2. ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
  3. саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
  4. ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
  5. бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
  6. ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
  7. талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
  8. вафот этганлиги сабабли.

Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.
Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.
Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.