Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Илмий-инновацион  ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими фаолияти

 Илмий - инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 май 2018 йилдаги 3698-сонли “Иқтисодиёт соҳаларига инновациялар механизмларини жорий этишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинган. Бўлимнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат бошқарув органлари буйруқлари ва меъёрий ҳужжатлари билан интеллектуал соҳани муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари билан, университет ректорининг буйруқ ва фармойишлари билан ўз Низоми ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими университет ҳукуқига тегишли бўлган илмий-инновацион ишланмаларни ҳамда илмий-тадқиқот фаолият натижаларини тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб,   бозорни тизимли таҳлил қилиш ва инновацион маҳсулотга бўлган эҳтиёжни (иш, хизматлар) ўрганиш, инновацион маҳсулотларни тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлган рентабелликни баҳолаш, тижоратлаштиришга ва амалиётга тадбиқ этишга тайёр лойиҳаларни саралаш, инновацион лойиҳаларни амалга оширишга инвесторлар, ҳамкорлар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб этиш ҳамда янги технологияларни жорий этиш ва инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари билан ҳамкорлик қилиш йўналишларида фаолият олиб боради.

 Тижоратлаштириш бўлими қуйидаги ишларни амалга оширади:

  • ўрнатилган тартибда бюджет ва бюджетдан ташқари манбалардан молиялаштирилувчи университет илмий-тадқиқот ишларига профессор-ўкитувчи, ёрдамчи ва ишлаб чиқариш ходимларини, докторантларни, талабаларни, ҳамда четдаги ташкилотлар мутахассисларини жалб этиш ва буюртмачиларга олий таълим муассасаси тақдим этадиган хизматларни;
  • университет интеллектуал мулк объектларини ҳукуқий ҳимоя қилиш бўйича ишларни бажаради, жумладан патентлаштириш учун талабларни тайёрлаш, расмийлаштириш ва тақдим этиш ҳамда интеллектуал мулк объектларини Ўзбекистон Республикасида ва хорижда қайд этади;
  • қонуниятчиликда назарда тутилган интеллектуал мулк объектлари муаллифлари билан шартномалар тузишни тайёрлайди ва таъминлайди ҳамда уларни бажарилишини назорат қилади;
  • бошқа бўлинмалар билан биргаликда университет интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқни узатишни расмийлаштирилиш бўйича ишларни амалга оширади;
  • университет олимлари томонидан яратилган ишланмалар ва ИТФ натижалари тўғрисида маълумотларни йиғиш, сақлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш, интеллектуал фаолият натижаларидан самарали фойдаланиш бўйича ишларни амалга оширади;
  • ИТФ ва инновацион лойиҳалар натижаларини илмий-техник, илмий-услубий ва инновацион потенциалларни экспертизасини, таҳлилини ва баҳолашни ташкил этади, энг муҳим ва рақобатдош ишланмаларни аниқлайди;
  • инновацион циклнинг барча боскичларида ИТФ натижаларига ҳуқуқни узатиш ва таксимотини қамраб олган ҳолда интеллектуал мулкни бошкариш бўйича тавсиялар ишлаб чикаришни амалга оширади; 
  • технологияларни трансфер этиш соҳасида, инновацион лойиҳаларни бизнес режаларни тайёрлашда, ИТФ натижаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда, потенциал инвесторларни излашда консультатив хизматлар кўрсатади; 
  • университет интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланиш фактларни аниқлайди ва кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга ва келтирилган зарарни қоплашга йўналтирилган таклифларни маъмуриятга чора кўриш учун киритади;
  • университетнинг интеллектуал мулк объектларига мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, ҳамда муаллифларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўмаклашади;
  • университет ходимлари учун интеллектуал мулк соҳасида семинар-тренинглар ташкил этади;
  • университет бюджет лойиҳасига кашфиёт ва патент-лицензион фаолият бўйича, инновацион тадбиркорлик ва технологиялар трансфери бўйича таклифлар тайёрлайди ва киритади;
  • интеллектуал мулк объектлардан фойдаланиш, уларни яратиш, ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни тўғрисида ҳужжатларни ишлаб чиқади.