Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА ЯХШИЛАШ

Муаллиф: доц. Д.Аронбаев, к.ф.д. С.Аронбаев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: diron51@mail.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Нефть-сув чегарасини аниқлайдиган паста ишлаб чиқариш технологияси яратилган. Таркиби ишқорли реагент, индикаторлар аралашмаси ҳамда уларни маълум нисбатларда боғлаб турувчи компонентлардан ташкил топган. Яратилган паста 10-15 дақиқа давомида нефть-сув чегарасини аниқлаш имкониятини беради. Бир марта нефть-сув чегарасини аниқлаш учун 0.3-0.4г паста ишлатилиди. Паста ёрдамида нефть таркибида чучук ёки шўр сув борлинин ҳам аниқлаш мумкин. Бу пастанинг аналоглардан фарқи шундан иборатки, у нафақат бу обьектни миқдорий жиҳатини кўрсатади, балки ундаги сувни сифат жиҳатидан ҳам аниқлашга ёрдам беради (оқар сув, қаттиқ сув ва ҳ.к.). Натижада нефть маҳсулотлари сифатини яхшилашга эришилади.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома:  Патент №IAP 20120474

Асосий истеъмолчилари: Нефтни қайта ишлаш заводларида ва автотранспорт корхоналарида нефть маҳсулотлари сифатини назоратдан ўтказишда қўлланилади.

 

 

 

ОҒИР МЕТАЛЛАРНИ БИОСОРБЦИЯ ЙЎЛИ БИЛАН КОНЦЕНТРЛАШ

Муаллиф: проф. А.Насимов, доц. Д.Аронбаев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: diron51@mail.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Пиво ишлаб чиқаришда чиқиндиларининг чўкмага тушадиган Saccharomyces cerevisiae – ачитқисидан стратегик аҳамиятга эга бўлган биосорбентлар олиш технологияси яратилган. Қаттиқ сорбентлар олинади ва оғир металларни табиий ва оқар сувлардан ажратишнинг миқдорий характеристикалари аниқланади. Биосорбцион жараёнларни селективлигини таъминлаш бу ишнинг техник янгилиги ҳисобланади.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: Гидрометаллургия ва сувдан кўп фойдаланадиган корхоналарда, медицина ва фармацевтика (Навоий “Тоғ-конметаллургия» комбинати, ОАЖ «Бревери-Пульсар-Груп»).

 

 

МАГНИТ ОРҚАЛИ БОШҚАРИЛАДИГАН СОРБЕНТ

Муаллиф: доц.Д.Аронбаев, к.ф.д.С.Аробаев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: diron51@mail.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Ўзгарувчан магнит хусусиятларига эга бўлган сорбцион материал технологияси таклиф этилади. Ушбу сорбент Saccharomyces cerevisiae ачитқисининг ҳужайра деворлари ҳамда синтетик магнетит нанозаррачаларидан ташкил топган. Магнетит синтез қилишнинг оптимал шароитида қуйидаги реакция орқали 2FeCl3 + FeSO4 + 8NH4OH = Fe3O4↓+ 6NH4Cl + (NH4)2 SO4 + 4H2O ўлчамлари ~ 10 нм бўлган нанозаррачалар олиш мумкин.  Мазкур турдаги сорбентларни саноат сохасида қўллаш технологик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этиб, статистик режимда (масалан, катта ҳажмда) сорбцияни амалга оширишга имкон беради ва унинг регенерациясини ҳамда фойдаланилгандан сўнг реактордан чиқарилишини осонлаштиради.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: Навоий тоғ-кон комбинати, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

 

ПАХТА ЁҒИ ТАРКИБИДА ГОССИПОЛ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ УСУЛИ

Муаллиф: проф.Н.Низомов, ф.-м.ф.д.Э.Курталиев, акад.Б.Ибрагимов

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: patent@samdu.uz

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Пахта ёғи таркибидаги госсиполни 0,01% ва ундан юқори бўлган концентрациясини кўз билан аниқлаш тезкор усули ишлаб чиқилди. Таҳлил қилинаётган пахта ёғи таркибидаги госсиполни аниқлаш учун унга тенг миқдорда родамин буёғининг рангсиз шакли – индикатор солинади. Агар пахта ёғида госсипол бўлмаса, индикатор ранги ўзгармайди, агар госсипол бўлса индикатор у билан таъсир қилади ва рангли шаклга ўтади. Госсиполнинг миқдорига қараб индикаторнинг ранги оч пуштидан тўқ қизилгача ўзгаради. Ускуна пахта ёғи таркибидаги госсипол миқдорини 0,005% ва унидан юқорисини аниқлаш имконини беради. Миқдорий усул концентрацияси аниқ бўлган бир нечта эталон намуналар тайёрланади, кюветага солиниб ёруғлик манбаи ва фотоқабул қилгич ўртасида жойлаштиралади ва унинг ранги таҳлил қилинаётган индикаторнинг ранги билан солиштириб, госсипол концентрацияси аниқланади. Эталон намуналар хотирали электрон қурилмаларда фотоқабул қилгичларда ҳосил бўлган фототокнинг катталиги орқали тестдан ўтказилади, кўрилаётган намуна госсиполнинг конценрацияси рақамли индикатордаги билан солиштирилиб аниқланади.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Патент №IAP04694

Асосий истеъмолчилари: Ёғ-мой комбинатлари

 

ЕНГИЛ ЁНУВЧАН МАТЕРИАЛЛАРНИ ЁНҒИН ХАВФИНИ КАМАЙТИРУВЧИ КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТ (SamUZ)

Муаллиф: проф.Э.Абдурахманов, т.ф.н.А.Кубаев, доц.С.Тиллаев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: m_farida@samdu.uz

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Маҳаллий хом ашёлар асосида енгил ёнувчан материаллар (ёғоч буюмлар, пахта толасини ўров матолари, брезентлар, текстил материаллар) ни қийин ёнувчи шаклга ўтказувчи кимёвий препаратлар яратилган. Ҳавода алангаланмайдиган текстил ва ёғоч материаллари одатда табиий матолар ва ёғочларни модификациялаш орқали олинади. Ёнғиндан ҳимояланган материаллар одатда 25-27% оралиғида кислород индексига эга бўлади.

  • азот 5-8%;
  • Р205 -5-10%;
  • S03, 5 %дан ортиқ эмас;
  • рН- 6,5-7,5 гача;
  • зичлиги 1,17 - 1,22 кг/л.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Давлат стандартлаштириш агентлигидан  2018 йил 18 майдаги TS 05598172-01:2018 рақам билан рўйхатдан ўтказилган.

Асосий истеъмолчилари: Қурилиш материаллари: ёғоч буюмлар, полимер материаллар ишлаб чиқариш тизимлари; текстил материаллари ишлаб чиқариш ва фойдаланиш билан боғлиқ корхоналар.

 

СУВНИ ҚАТТИҚЛИГИНИ ЮМШАТИШ УЧУН МАҲАЛЛИЙ ХОМ-АШЁ АСОСИДА ОЛИНГАН СОРБЕНТ

Муаллиф: проф. Н.Мухамадиев, доц. Ш.Сайитқулов

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: m_nurali@mail.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Маҳаллий хом-ашё сифатида Ургут туманидаги сопол буюмлар тайёрлашда ишлатиладиган тупроқ асосида олинган сорбент сув таркибидаги турли катионларни, жумладан сувнинг қаттиқлигини белгиловчи Са 2+ ва Мg 2+ ионларини ўзида ушлаб қолиш хусусиятига эга бўлганлиги учун ундан сувни қаттиқлигини юмшатишда фойдаланиш мумкин. Сорбентларнинг таркиби: каолинит  Al2 Si2O5(OH)4 – 89,2 %, кварц SiO2 – 7,6 % ва бошқа қўшимчалар – 3,2 %. Сорбентнинг Cа2+ ва Мg2+ ионлари бўйича тўлиқ алмашиниш сиғими мос равишда 1,76 ва 2,25 мг-ион/л га тенг. Сувнинг қаттиқлиги 90 % гача юмшатилади. Ҳажми 100 литр бўлган буғ қозонида сорбентнинг қўлланилишидан келадиган бир йиллик фойда 5000000 (беш миллион) сўмни ташкил этади.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: Кимё саноати, экология, коммунал хўжалиги

 

ТАБИИЙ ГАЗ(МЕТАН)ДАН БИР БОСҚИЧДА ЭТИЛЕН ВА ПРОПИЛЕН ОЛИШ

Муаллиф: тех.ф.д.Н.И.Файзуллаев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: fayzullayev72@inbox.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Табиий газ (метан)дан бир босқичда импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган кимёвий маҳсулот-этилен олиш учун юқори самарадорликка эга бўлган фаол ва селектив катализаторлар яратилган. Бугунги кунда этилендан пахта толасининг ўрнини босувчи полимер материаллар (масалан, лавсан толаси) ишлаб чиқаришда дастлабки моддалар: этилен оксид, этиленгликоль ҳамда алкилбензин, этилбензол ва бошқалар олиш мутахассисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Табиий газдан этилен ва бошқа моддаларни ишлаб чиқариш Республикамизнинг органик синтез маҳсулотларига, синтетик смолалар ва пластмассаларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш нуқтаи-назардан долзарбдир. Метаннинг умумий конверсияси 52,3%, этиленга конверсияси 30,9 % ва этиленга нисбатан селективлиги 59,1 %. Хориждан олиб келинаётган катализаторларни маҳаллийлаштириш, янги моддалар олиш ва технологик жараёнларни оптималлаштириш имконини беради.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: Кимё саноати, полимер материаллар ишлаб чиқариш ва фойдаланиш билан боғлиқ корхоналар.

 

ЮҚОРИ КРЕМНИЙЛИ ЦЕОЛИТЛАР ОЛИШ

Муаллиф: тех.ф.д.Н.И.Файзуллаев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: fayzullayev72@inbox.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Юқори кремнийли цеолитлар нефтни қайта ишлаш саноатида мотор ёқилғиларининг сифатини яхшилашда, “Евро-4 ва 5” стандартларига мос мотор ёқилғиларини олишда, ичимлик сувини юмшатишда, органик синтезда катализатор сифатида, нефть йўлдош газлари ва табиий газни қуритишда ва тозалашда сорбент сифатида кенг ишлатилмоқда. Республикамиз маҳаллий хомашёлар бўлмиш каолин ва бентонитларга бой. Ана шу табиий манбалардан юқори кремнийли цеолитлар ва сорбентлар олинган ва улар ифлосланган сувлар, атмосфера ҳавосини тозалашда юқори самарадорликни намоён қилади. Маҳаллий хомашё-каолиндан юқори кремнийли цеолит яратиш имконияти яратилган. Бугунги кунда Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги каолиндан ва Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги бентонитдан юқори кремнийли цеолитлар олиш учун лаборатория синовлари ўтказилган. Иқтисодий самара: хориждан олиб келинаётган катализаторларни маҳаллийлаштириш, янги моддалар олиш ва технологик жараёнларни оптималлаштириш имконини беради.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: Кимё саноати ва фойдаланиш билан боғлиқ корхоналар.

 

АЦЕТИЛЕНДАН ВИНИЛАЦЕТАТ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Муаллиф: тех.ф.д.Н.И.Файзуллаев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: fayzullayev72@inbox.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Республикамизда винилацетатга бўлган йиллик эҳтиёж 30 минг тоннани ташкил этади. Винилацетатдан олинадиган полимер маҳсулотларидан поливинилацетат, поливинилспирт ва поливинилацеталлар, сувда эрувчи латексли бўёқлар, елимлар, толалар ва бошқалар ишлаб чиқаришда кенг ишлатилмоқда. Маҳаллий хом ашёлар асосида ацетилендан винилацетат олиш учун катализаторлар яратилган. Сирка кислотанинг умумий конверсияси 85,4%, винилацетатга нисбатан унум 79,8%, селективлик 93,4 %. Ацетилендан винилацетат синтези жараёни оқимли реакторда, 150-2500С да, P = 0,1 МПа да. Иқтисодий самара: хориждан олиб келинаётган катализаторларни маҳаллийлаштириш, янги моддалар олиш ва технологик жараёнларни оптималлаштириш имконини беради.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: Кимё саноати, полимер материаллар ишлаб чиқариш ва фойдаланиш билан боғлиқ корхоналар.

 

ТАБИИЙ ГАЗ (МЕТАН) ВА НЕФТНИНГ ЙЎЛДОШ ГАЗЛАРИДАН СУЮҚ ЁҚИЛҒИ ВА АРОМАТИК УГЛЕВОДОРОДЛАР ОЛИШ

Муаллиф: тех.ф.д.Н.И.Файзуллаев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: fayzullayev72@inbox.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Маҳаллий хом ашёлар асосида табиий газ (метан) ва нефть йўлдош газларидан ароматик углеводородлар-бензол, толуол, этилбензол ва ксилоллар олиш учун катализаторлар яратилган.  Ароматик углеводородлар асосан, бензол, толуол, этилбензол ва ксилоллар нефть кимёси саноатида муҳим кимёвий маҳсулотлардир. Табиий газ(метан)дан ва нефть йўлдош газларидан суюқ ёқилғи синтези жараёни оқимли реакторда, 600-8000С да, P = 0,1 МПа да, метан:аргон = 1:1; табиий газ:аргон=1:1 нисбатларда ўтказилади. Хориждан олиб келинаётган катализаторларни маҳаллийлаштириш, янги моддалар олиш ва технологик жараёнларни оптималлаштириш имконини беради.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: Кимё саноати, полимер материаллар ишлаб чиқариш ва фойдаланиш билан боғлиқ корхоналар.

 

ИНСЕКТИЦИД ФАОЛЛИККА ЭГА БЎЛГАН ФОСФОР-ОЛТИНГУГУРТЛИ КОМПЛЕКС ЎҒИТЛАР ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Муаллиф: акад. С.Тўхтаев, к.ф.н. Т.Ўрозов

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: patent@samdu.uz  

 

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Олтингугурт Республикамиздаги кенг қўлланиладиган маҳаллий инсектицид моддалардан бири бўлганлиги учун, фосфоритларни олтингугурт ёрдамида фаоллаштириб инсектицид фаолликга эга бўлган фосфор-олтингугуртли ўғитлар ишлаб чиқарилмаган. Ушбу илмий тадқиқот натижалари асосида олинган илмий маълумотлар паст сифатли маҳаллий фосфоритларни олтингугурт, олтингугуртли сульфат кислотаси ва нитрат кислоталарнинг тўлиқсиз меъёрларида олтингугурт иштирокида фаоллаштириб, инсектицид фаолликка эга бўлган мураккаб фосфорли ўғитлар олишнинг содда, жадаллашган технологик тизимини яратишга асосланди. Ўғитни сарфлаш меъёри - 150-200  кг/га Р2О5.  Ўзбекистон Республикасида мавжуд маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиб Марказий Қизилқум фосфоритларини олтингугурт ҳамда сульфат ва нитрат кислоталарнинг тўлиқсиз меъёрлари иштирокида  қайта ишлаб мураккаб фосфор-олтингугуртли ва азот-фосфор-олтингугуртли инсектицид фаолликга эга бўлган комплекс ўғитлар олиш технологияси яратилган. Маҳсулотнинг тозалиги, аралашманинг тузилиши 12,80-14,50% Р2О5, 1-3% S, 3-4% ,  ўғитнинг зичлиги - 1,88 г/см3.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: “Ўзкимёсаноат” Давлат акционерлик компанияси корхоналари, қишлоқ хўжалиги барча турдаги экинлари.

 

ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ГРЕЧИХА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Муаллиф: проф.Ж.Хўжаев, б.ф.н.С.Ўроқов

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: patent@samdu.uz  

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Гречиха дони юқори озуқали ва маъзали таъмга эга бўлиб, ундан асосан парҳез таомлар тайёрланади. Илмий асосланган меъёрлар бўйича ҳар бир киши йил давомида 7,5 кг гречиха ёрмасидан тайёрланган таомларни истеъмол қилиши керак эканлиги тасдиқланган. Чунки, гречиха донлари таркибида енгил ўзлаштириладиган оқсиллар, ёғлар ва углеводлардан ташқари жуда кўп маъданли тузлар, органик кислоталар, витаминлар, микроэлементлар ва бошқалар мавжуд. Ушбу технологияда минтақанинг тупроқ иқлим шароити ва экиннинг биологик хусусиятлари-дан келиб чиқиб, гречихани бир йилда икки маротаба - биринчи муддати: 10-20 апрелгача, иккинчи муддати: ғалладан бўшаган ерларга – такрорий экин сифатида 10-20 июлгача экилганда, ҳар гектар ҳисобига 18-20 центнергача ҳосил олиш мумкинлиги илмий асослаб берилган. Ушбу технологияда минтақанинг тупроқ иқлим шароити ва экиннинг биологик хусусиятлари-дан келиб чиқиб, гречихани бир йилда икки маротаба - биринчи муддати: 10-20 апрелгача, иккинчи муддати: ғалладан бўшаган ерларга – такрорий экин сифатида 10-20 июлгача экилганда, ҳар гектар ҳисобига 18-20 центнергача ҳосил олиш мумкинлиги илмий асослаб берилган.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: Гречиха етиштириш билан шуғилланувчи фермер хўжаликлари.

 

ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТЛАР АЙЛАНМАСИНИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНOТИ

Муаллиф: доц. Урунбаев Э., Узоков А., асс. О.Юсупов

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (+998-91) 537-59-60. E-mail: urin54@rambler.ru 

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Тизимнинг асосий мақсади ҳужжатлар айланмасини автоматлаштириш ва фармон, фармойиш, қарорлар ва буйруқлардаги топшириқлар ижросининг бориши ҳақида тезкор маълумотларни тўплаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишдир. Тартиб рақамларни автоматик генерациялаш, жорий саналарни қўйиш, маълумотнома ва луғатлардан фойдаланиш, ҳужжатларни қайд қилиш вақтини камайтириш ва ҳужжатлар реквизитларини тўлдириш билан боғлиқ хатоликларни бартараф этиш имкониятини беради. Ишлаб чиқилган тизим қуйидаги функциялардан ташкил топган:

  • Фойдаланувчиларни авторизация қилиш;
  • Ҳужжатларни жорий ҳолати бўйича маълумотни кўрсатиб туриш;
  • Ҳужжатларни турига мос ҳолда рўйхатга олиш, рўйхатга олинганлари учун илова файлларини юклаш;
  • Рўйхатга олинган ҳужжат учун раҳбар резолюциясини киритиш;
  • Ҳужжат ижросини дастурда қайд қилиш, мавжуд илова файлларини юклаш;
  • Ижроси таъминланган ҳужжатни назоратдан чиқариш ва архивлаш;
  • Назорат карточкаларини босмага чиқариш функцияси;
  • Ҳужжатларни қидириш функцияси;
  • Фойдаланувчилар учун мулоқат ойнаси дизайнини ўзгартириш функцияси;
  • Дастурда авторизация жараёнини қайта бажариш;
  • Ҳужжат турларини таҳрирлаш;
  • Фойдаланувчилар рўйхатини таҳрирлаш;
  • Муассаса маълумотларини тўлдириш;
  • Фойдаланувчиларнинг дастурга ташриф жадвалини ҳосил қилиш  ва унинг мониторингини олиб бориш.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: Ҳужжатлар айланмасини автоматлаштириш ва фармон, фармойиш, қарорлар ва буйруқлардаги топшириқлар ижросининг бориши ҳақида тезкор маълумотларни тўплаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш эҳтиёжи бўлган ташкилотлар.

 

ТАСВИРЛАРДАГИ КЎЗНИНГ РАНГДОР ПАРДАСИНИ АНИҚЛАШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ДАСТУРИ

Муаллиф: асс.О.Юсупов, доц.И.Бозоров, асс.У.Шодиев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: ozod200707@mail.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Кўзнинг рангдор пардаси бўйича идентификациялаш шахсни таниб олишнинг энг истиқболли биометрик технологияси бўлиб ҳисобланади. Идентификациялаш жараёни эса кўзнинг рангдор пардасидаги тасвирнинг юқори ёрқинлиги, вақт бўйича кўзнинг рангдор пардасидаги тасвирларнинг доимийлиги, информатив белгилар тизимининг қулайлиги каби омиллар имкон беради. Чегаравий айланаларни қидириш жараёнида тасвирдаги шумлар, рангдор парда шаклларининг бузилиши, рангдор пардани тасвирга олиш жараёнидаги бликлар, шунингдек қовоқ, киприк каби ташқи обьектлар билан боғлиқ ҳолда бир қатор қийинчиликлар вужудга келади.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жорий этилганлиги тўғрисида далолатнома.

Асосий истеъмолчилари: Ахборот хавфсизлиги, шахсни таниб олиш тизимлари, биометрик тизимлар.

 

НЕФТ ВА НЕФТГАЗ КОНЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРСАТГИЧЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ МЕТОДИКАСИ

Муаллиф: проф. Б.Хужаёров, КИХ В.Бурнашев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-13-91, E-mail: b.khuzhayorov@mail.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Табиий режимда ҳам, нефт ва газ қазиб олишнинг иккиламчи усулида ҳам, нефт ва нефтгаз конларига ишлов беришнинг технологик кўрсатгичларини ЭҲМда ҳисоблаш учун мўлжалланган. Методика график интерфейсли мулоқот режимида ишлайдиган дастурий комплекс кўринишида тузилган. Шартли равишда уни икки қисмга ажратиш мумкин. Биринчи қисмда геометрик схемалаштириш, қатламнинг геологик-физик параметрлари, нефт, газ ва конденсатнинг физик-химик параметрлари танланади ва киритилади. Иккинчи қисмда эса қатламга ишлов беришнинг технологик параметрларини ҳисоблаш амалга оширилади ва чоп қилишга берилади. Кўпвариантли ҳисоблаш имкониятлари мавжуд бўлиб, улардан оптимал вариантни аниқлаш мумкин. Нефт ва нефтгаз қатламларига ишлов беришнинг технологик кўрчатгичларини ҳисоблаш методикаси маълум ВНИИИ-2 методикасига қараганда анча такомиллашган. Методика Кўкдумалоқ конига ишлов беришнинг технологик кўрчатгичларини баҳолашда тадбиқ этилган.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Методика Кўкдумалоқ конига ишлов беришнинг технологик кўрчатгичларини баҳолашда тадбиқ этилган. Гувоҳнома № DGU 03184.

Асосий истеъмолчилари: «Ўзбекнефтегаз» МХК объектлари.

 

ЗАБОЙЁНИ ҲУДУДЛАРИГА КИСЛОТАЛИ ИШЛОВ БЕРИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРЧАТГИЧЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ МЕТОДИКАСИ

Муаллиф: проф. Б.Хужаёров, КИХ В.Бурнашев

 

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-13-91, E-mail: b.khuzhayorov@mail.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Нефть қатламлари забойёни ҳудудларига кислотали ишлов беришнинг технологик кўрчатгичларини ҳисоблаш методикаси яратилган. Бу методика нефт қатламлари забойёни ҳудудларига кислотали ишлов беришнинг технологик кўрчатгичларини ЭҲМда ҳисоблаш учун мўлжалланган. Методика график интерфейсли мулоқот режимида ишлайдиган дастурий комплекс кўринишида тузилган. Методика диалогли режимда ишлайдиган дастур сифатида тузилган бўлиб, уни шартли равишда 2 қисмга ажратиш мумкин. Биринчи қисмида физикавий-кимёвий параметрлар киритилиши, иккинчи қисмида забойёни ҳудудлари кислотали ишлов беришнинг кўрсаткичлари ҳисобланади. Кўп вариантли ҳисоблаш имкониятлари мавжуд бўлиб, улардан оптимал вариантни аниқлаш мумкин. Мавжуд методикалардан фарқли равишда, гидродинамик ва физик-химик жараёнларни алоҳида қараш мумкин.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Методиканинг биринчи варианти забойёни ҳудудларига кислотали ишлов беришнинг технологик кўрчатгичларини баҳолашда ФА-А13-Ф081 грантини бажариш мобайнида қўлланилди. Гувоҳнома № DGU 2017 0336

Асосий истеъмолчилари: «Ўзбекнефтегаз» МХК объектлари.

 

ЁРИҚ-ҒОВАК НЕФТ ҚАТЛАМЛАРИ ЗАБОЙЁНИ ҲУДУДЛАРИГА КИСЛОТАЛИ ИШЛОВ БЕРИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРЧАТГИЧЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ МЕТОДИКАСИ

Муаллиф: проф. Б.Хужаёров, КИХ В.Бурнашев

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-13-91, E-mail: b.khuzhayorov@mail.ru

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Ёриқ-ғовак нефт қатламлари забойёни ҳудудларига кислотали ишлов беришнинг технологик кўрчатгичларини ҳисоблаш методикаси яратилган. Бу методика ёриқ-ғовак нефт қатламлари забойёни ҳудудларига кислотали ишлов беришнинг технологик кўрчатгичларини ЭҲМда ҳисоблаш учун мўлжалланган. Методика график интерфейсли мулоқот режимида ишлайдиган дастурий комплекс кўринишида тузилган. Уни шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин. Биринчи қисмда керакли геолог-физик ва физик-химик параметрлар тайёрланади ва киритилади. Иккинчи қисмда, ёриқ-ғовак нефт қатламлари забойёни ҳудудларига кислотали ишлов беришнинг технологик кўрчатгичларини ҳисоблаш амалга оширилади. Кўпвариантли ҳисоблаш имкониятлари мавжуд бўлиб, улардан оптимал вариантни аниқлаш мумкин. Мавжуд методикалардан фарқли равишда, гидродинамик ва физик-химик жараёнларни алоҳида қараш мумкин.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Технология 2016 йилда А13-10 грантини бажариш мобайнида синаб кўрилган. Гувоҳнома № DGU 03820.

Асосий истеъмолчилари: «Ўзбекнефтегаз» МХК объектлари.

 

ИНТЕНСИВ ЮМШОҚ БУҒДОЙ ҚАТОРИ

Муаллиф: доц. И.Жабборов

Самарқанд Давлат университети, 140104 г. Самарқанд, Университет хиёбони, 15.

Тел.: (99866) 239-12-29, E-mail: patent@samdu.uz

Инновацион ишланманинг тавсифи ва техник имкониятлари: Экологик-жуғрофий турлараро дурагайлаш усули асосида юқори ҳосилли факультатив юмшоқ истиқболли буғдой қатори яратилган. Бошоқ ранги қизил, ихчам, дони йирик, ялтироқ, 1000 дона оғирлиги 43,2 г., солиштирма вазни 95%, оқсил миқдори 16% (кўрик моддада), седиментация кўрсатгичи 785 г/л-ни ташкил этади. Ушбу қатор донидан олинган ун юқори нон-кулинар сифатларига эга. Суғорилаётган ерларда “ОХАЛИК-1” қаторининг энг юқори ҳосилдорлиги 56,8 ц/га тенг бўлиб, андоза “Супер Таня ” навидан 9,2 ц/га юқоридир.

Ҳуқуқий ҳимояси ҳақидаги гувоҳнома: Жомбой тумани фермер хўжаликларида синовдан ўтказилган.

Асосий истеъмолчилари: Республика фермер хўжаликлари

 

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВEРСИТEТИ ОЛИМЛАРИНИНГ ТАЙЁР ШЛАНМАЛАРИ ТЎПЛАМИ