Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


АСТРОНОМИЯ ЎҚУВ-ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Марказ оптик кўзгуси диаметри 48 см бўлган Grubb Parsons телескопи, “Зарядли алоқа қурилмаси ва интернет тизимига уланган замонавий компьтерлар билан жиҳозланган. Марказ (обсерватория)да талабалар осмон жисмларини кузатишади, БМИ ва МД ишларини бажаришади. ЎзФА АИ билан ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказилади.

 

БИО-ХИЛМА ХИЛЛИК ВА ЭКОЛОГИЯ ЎҚУВ-ИЛМИЙ КОМПЛЕКСИ

    ЎзРФА «Ўсимликлар ва ҳайвонлар олами генофонди» институти ҳамда «Зарафшон» қўриқхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган. Давлат дастурлари асосида 2 та амалий ва 1 та инновацион лойиҳалар бажарилди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан «Разработка мероприятий по охране растительного и животного мира среднего течения реки Зарафшан» мавзусида тузилган хўжалик шартномалари асосида илмий тадқиқотлар олиб борилди.
Ботаника оранжереяси – минтақада биохилма-хилликни сақлаш, ноёб ўсимликларни кўпайтириш ва маданийлаштиришга хизмат қилади. Оранжерея  ПРООН (SGP GEF UNDP) фонди гранти ҳисобидан қайтадан таъмирланди, иситиш тизими асбоб-ускуналар билан янгиланди ва температурани тегишли тарзда ўзгартириш ҳамда мўътадиллаштириш имконияти яратилди.

 

БОТАНИКА ЎҚУВ-ТАЖРИБА МАЙДОНЧАСИ

Самарқанд шаҳрининг Хишрав қўрғони ҳудудида 36,2 гектар ерда ташкил қилинган. Бу жойда манзарали ва мевали дарахтлар билан бир қаторда, Зарафшон воҳаси, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг ҳудудларида ўсадиган ўсимликларни иқлимлаштириш ва маданийлаштириш, янги кўчатларни етиштириш орқали талаба ва магистрантлар учун ўқув-илмий тажриба участкасига айлантириш асосий мақсад қилиб қўйилган.

 

«ЯШИЛ КИМЁ» ЎҚУВ-ИЛМИЙ КОМПЛЕКСИ

ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё  ҳамда Ўсимлик моддалари кимёси институтлари ҳамкорлигида ташкил қилинган. Марказда Давлат дастурлари доирасида 3 та фундаментал ва 3 та амалий лойиҳалар бажарилди ҳамда олимларимиз томонидан яратилган «Этанолни аниқловчи термокаталитик датчик» ишланмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк Агентлигидан патент олинди. ОА СП «ЎзБАТ ОА» билан «Утилизация никотина в пропаноле 40 л» ва «Жиззахагрокимёхимоя» ХАЖ билан «Енгил ёнувчан материалларни қийин ёнувчан формага ўтказувчи антиперен препаратлар ишлаб чиқиш» мавзуларида 2 та хўжалик шартномалари бажарилди.