ХОРИЖИЙ АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Самарқанд Давлат унивeрситeтида барча хорижий фуқаролар шунингдек, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари имтихонсиз суҳбат асосида бакалавр, магистратура ҳамда PhD босқичларида тахсил олишлари мумкин.

Самарқанд Давлат унивeрситeтининг бакалавр йўналишида 55 та кундузги таълим йўналишлари, 18 та сиртқи таълим йўналишлари 5 та кечки таълим йўналишлари (батафсил маълумотлар: www.samdu.uz/en/abiturent-talim-yunalishlari) мавжуд бўлиб, қизиқган йўналишингизда тахсил олишингиз мумкун.

Самарқанд Давлат унивeрситeтида 32 та магистратура мутахассислиги (www.samdu.uz/mabiturent-talim-yunalishlari) ҳамда 46 та таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) ихтисосликларида ўқишга таклиф этамиз (www.samdu.uz/uzk/doktorant).

СамДУда хорижий фуқаролар рус, инглиз, тожик ва ўзбек тилларида тахсил олишлари мумкин.

Контракт тўлови: бир ўқув йилига йўналишга қараб 800-1800 АҚШ доллари (иккига бўлиб тўлаш мумкин).

Ҳужжатлар қабул қилиш вақти:

Рўйхатдан ўтиш ONLINE

Бакалавр ва магистратура учун: 2020 йил 20 августгача;

докторантура учун 2020 йил 15 октябргача.

Қўшимча маълумот учун:

Тел: +998 97 919 28 02, +998 66 239 10 79.

E-mail: department.samdu@gmail.com

www.samdu.uz

Манзил: Самарқанд шаҳри, Унивeрситeт хиёбони 15-уй.

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА ХОРИЖИЙ ТАЛАБАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОСҚИЧИ

Ўқишга кириш

Самарқанд Давлат университети (СамДУ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги № ПҚ-3775-сонли Қарорига мувофиқ ва шу Қарорга асосланган меъёрий хужжатлар асосида чет эл фуқароларини суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кабул килади.

Чет эл фуқаролари университетнинг Халқаро ҳамкорлик бўлимига қуйидаги ҳужжатларни ОНЛАЙН тарзда тақдим этишлари лозим:

  • Бакалавриатура босқичига: ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаходатномаси сканер нусхаси.
  • Магистратура мутахассислигига: бакалавриат дипломининг (иловаси билан) сканер нусхаси.
  • Докторантура (PhD) ихтисосликларига: Магистратура мутахассислиги димломининг (иловаси билан) сканер нусхаси, CV, ўқиш режаси ҳамда мотивация хати.

Ўқиш жараёни

СамДУда ўқув йили жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланиб келаси йилнинг июнь ойигача давом этади. Ўқув жараёни давомийлиги бакалавриатура босқичи кундузги бўлимда – 4 йил, сиртқи бўлимда – 5 йил, кечки таълим– 4 йил, магистратура мутахассислигида – 2 йил ҳамда Докторантура (PhD) ихтисосликларида– 3 йил этиб белгиланган.

Қўшимча маълумотлар учун, университетнинг Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилинг:

(E-mail: irossu1420@gmail.com, yoki irossu@samdu.uz;

Tel/telegram: +99897 9192802, +99866 2391079).

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИШ ТАКЛИФНОМАСИ

Агар сиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришингиз учун виза талаб қилинса, бизнинг университетимиз номидан таклифнома керак. Виза 15 кун ичида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бўлимидан берилади.

Таклифнома бериш ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириш учун бизга қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар зарур:

  1. Паспорт нусхаси
  2. Иш жойидан маълумоти ҳақидаги ҳужжат нусхаси (агар ишласа)
  3. Виза анкетаси (http://evisa.mfa.uz/evisa_en/).

Барча хорижий фуқаролар университет турар жой билан таъминланади.