Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


ХОРИЖДА МАЛАКА ОШИРИШ ВА ТАЪЛИМ ОЛИШ

Ҳозирги кунда Самарқанд Давлат университети Россия, АҚШ, Франция, Германия, Руминия, Жанубий Корея, Япония, Чехия, Ҳиндистон, Хитой, Испания, Туркия, Исландия каби Давлатларнинг университетлари билан 70 га яқин икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзолади ва шартнома доирасида қўплаб хорижий профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ва олимлар университетга жалб қилинмоқда.

2018-2019 ўқув йилида 6 нафар талабаларимиз етакчи чет эл олий таълим муассасаларида (Туркия, Россия) докторантурада ўқиш имкониятига эга бўлдилар. Шу ўқув йилининг сентябрь-декабрь ойларида 2 нафар магистрантлар, 3 нафар аспирантлар ҳамда 13 нафар профессор-ўқитувчилар Россия, Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа давлатларнинг таълим муассасаларида малака ошириб, хориж тажрибасини ўрганиб қайтишдилар.

Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, 2018-2019 ўқув йили хисобидан СамДУнинг 3 нафар талабалари Россиянинг Қозон Федерал университети (Набережние Челни филиали)га, 14 нафар талабалари В.И. Ульянов номидаги Санкт-Петербург электротехника давлат универстети (ЛЭТИ)га, 3 нафар битирувчилари Шимолий Кавказ Федерал университетига, 2 нафари Хитойнинг Хиан Жиаотонг университетга, 2 нафар талабаси Хитойнинг Саня меҳмондўстлик институтига ва 4 нафар талабалари эса Туркия Республикасининг Афйон Кожатепа университетининг Табиий фанлар институтига магистратурага грант асосида ўқишга қабул қилинди. Бундан ташқари, СамДУнинг 4 нафар магистр ва ассистент ўқитувчилари Туркиянинг Мугла Ситки Кочман Университетига ва 1 нафар Кимё факультети ўқитувчиси Москванинг Қозон миллий тадқиқот технологик университетида аспирантура (Ph.D) босқичида тахсил олмоқдалар.

Хорижга чиқувчилар учун зарур ҳужжатлар

Хизмат ва туристик сафарлар учун зарур ҳужжатлар рўйхати:

  1. ОВИР сўровномасини расмийлаштириш;
  2. Ариза (ruhsat uchun);
  3. Паcпорт нусхаси (доимий яшаш манзили билан), Шахсий маълумотнома;
  4. Хизмат сафарига чиқувчилар учун (илмий анжуман, семинар, малака ошириш ва ҳ.к.) таклиф этиаётган томоннинг таклиф хати;
  5. Ариза (университет ректорига);
  6. Сафар режаси.

 

Қўшимча маълумотлар: Тел: (+998 66) 239 10 79,

E-mail: muhtorgn@gmail.com

           department.samdu@gmail.com