Самарқанд давлат университетига Япониянинг Нагоя университетининг физика институти профессорлари  Ясуҳико Сакаи, Акира Итолар ташриф буюрди. Меҳмонларни Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов қабул қилди.

    Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтаришдир. Шунингдек, СамДУ да ва Нагоя университети билан ҳамкорликда суюқликлар лабораториясини ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат Акрамов олган суратлар.