Самарқанд давлат университетининг 6 нафар изланувчиси икки давлатнинг магистрлик дипломига эга бўлди…

СамДУ халқаро таълим дастурлари марказида психология, мехатроника ва робототехника, география, инсон ресурсларини бошқариш, дориларнинг саноат технологияси, тарих йўналишлари бўйича 1+1 қўшма таълим дастурлари асосида магистрлар таҳсил олиб келмоқда. Яъни изланувчилар бир йил Самарқанд давлат университетида таълим олса, иккинчи йили Россиянинг нуфузли олийгоҳларида ўқишини давом эттириб келмоқда. Шунингдек битирувчилар иккита университетнинг дипломига эга бўлишади.
Олти нафар магистр Москва психонализ институтида психология ва фаолият турлари йўналиши бўйича ўқишини якунлаб, 2 та магистрлик дипломини қўлга киритди.
- Болалигимдан психология соҳасига қизиқаман. Ушбу қизиқиш сабаб Самарқанд давлат университетга психология йўналишига ўқишга кирдим, - дейди магистр Фарида Мамарасулова. - 2015 йили бакалавр босқичини тамомлаганман. Магстратурада ўқиш ниятида эдим, 2020- йили бунга эришдим. Бир пайтлар магстратурага ўқиш насиб қиларканми деган ташвишлар бор эди. Бугун эса магистрлик даражасига эришиб, иккита дипломга эга бўлдим. Бу мен учун катта бахт. Менга бундай имкониятни яратиб берганлиги учун Самарқанд давлат университетига миннатдорлик билдираман. Келажакда илмий ишимни давом эттиришни режа қилганман…
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов олган суратлар.