Янги дарслик: “Ўзбек фольклори”…

Самарқанд давлат университети мумтоз адабиёти тарихи кафедраси доценти, филология фанлари доктори Назмия Мухитдинова, Чирчиқ давлат педагогика институти доценти Тожихон Собитова, таниқли адабиётшунос, фольклоршунос олимлар, “Дўстлик” ордени соҳиби Омонулла Мадаев, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Шуҳрат” медали соҳиби Маматқул Жўраевлар ҳаммуалифлигида “Ўзбек фольклори” номли дарслик чоп этилди…
Ушбу дарсликда ўзбек фольклорининг моҳияти, тадқиқи ва татбиғи, унинг асосий жанрлари ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, оғзаки адабий намуналарнинг халқ ҳаётида тутган ўрни, аҳамияти, миллий қадриятлар ва урф-одатлар ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилган. Мазкур дарслик филология йўналиши бакалавриат талабаларига мўлжалланган бўлиб, таълимнинг маъруза, амалий машғулот, семинар ҳамда мустақил шаклларининг мавзулари моҳиятини ўз ичига олади. Мазкур фан асосларини ўзлаштириш “Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш - Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шарти” эканлиги билан белгиланади. “Ўзбек фольклори” фани ижтимоий ислоҳотлар натижасини талабада амалий ҳис қилдириш масалаларини қамрайди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.