“Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг йўллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди...

Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг йўллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатини СамДУ талабалари орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамов кириш сўз билан очиб, бугунги глобал шароитда ахборот оқимининг шиддатли тус олиши, бу вазиятда тўғри йўлдан адашмаслик, огоҳ бўлиш давр талаби эканлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг университет бош юрисконсульти Илёс Бўриев талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ўзказиш бўйича таклиф ва тавсиялар берди. Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси Шарофат Тўхлиева ёшларнинг, айниқса талаба-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш ҳақида фикр билдирар экан, бу борада китобхонликни ривожлантириш энг муҳим омил эканлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар