Самарқанд давлат университетида рус тили ва чет эл адабиёти кафедраси доценти Рубен Назаряннинг 75 йиллик юбилейи нишонланди…

Тадбирда филология факультети профессор-ўқитувчи ва талабалари, СамДУ бошланғич Касаба уюшмаси қўмитаси раиси, олимнинг яқинлари иштирок этди.
- Таниқли рус адабиётшунос олими Рубен Назарян 50 йилдан буён Самарқанд давлат университетида самарали меҳнат қилиб келмоқда, - дейди рус тили ва чет эл адабиёти кафедраси мудири, доцент Шаҳноза Эшниёзова. - Бугунги кунда филология, маданиятшунослик, этнография, тарих, ўлкашуносликка оид 300 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Устоз ҳар жиҳатдан ёшларга ўрнак бўладиган самимий инсон. Юзлаб шогирдларни тайёрлашда беминнат хизмат қилиб келмоқда. Домланинг илмий ва ижодий ишларига муваффақият, тилайман…
Тадбир сўнгида олимнинг хизматлари эътироф этилиб, эсдалик совғалар топширилди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.