Самарқанд давлат университетида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат транспорт университети ҳамда «Геофундаментпроэкт» МЧЖ билан ҳамкорликда “Грунтлар механикаси ва геотехника” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

    Анжумданда АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Япония, Қозоғистон, Польша, Австралия каби 12 хорижий давлатладан 50 дан ортиқ олимлар иштирок этмоқда.

    Нуфузли анжуман геотехник қурилиш муаммолари, архитектура ёдгорликларини сақлаш билан боғлиқ геотехник масалалар, тупроқ механикаси, структуравий механиканинг контакт ечимлари каби шўъбаларга бўлинди.

    - Анжуман халқаро аҳамиятга эга бўлган мавзуга бағишланаган. Тадбирда соҳанинг энг машҳур олимлари иштирок этмоқда, - дейди СамДУ профессори Асқар Ҳасанов. – Ҳар ўн йилда ўтказиладиган конференциянинг биринчи қисми назария билан боғлиқ бўлса, иккинчиси амалиёт билан алоқадордир. Маърузалар давомида билдириладиган фикрлар, мулоҳазалар бино ва иншоотлар, транспорт, гидротехник иншоотлар қурилиши учун илмий аҳамиятга эга. Конференция Scopus даражасида эълон қилинди. Рус ва инглиз тилларида маърузалар қилинмоқда.

    Маълумот учун, конференция 8 октябрга қадар давом этади… 

         Беҳруз Шамсиддинов

         Самарқанд давлат университети

         Ахборот хизмати,

         Шавкат Акрамов олган суратлар.