Самарқанд давлат университетида “Тадқиқот натижаларини нашр этиш ва маълумотларни таҳлил қилиш бўйича илмий тадқиқот фаолиятларини янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар ўтказилди...

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар ва трансформация бўлимлари ҳамкорлигида “Тадқиқот натижаларини нашр этиш ва маълумотларни таҳлил қилиш бўйича илмий тадқиқот фаолиятларини янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Самарқанд давлат университетининг 100 дан ортиқ докторант, ассистент ва илмий тадқиқотчилари, шунингдек, хорижий университетларнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Семинарнинг биринчи кунида хорижий ҳамкор университетларнинг экспертлари томонидан илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантиришга доир маърузалар тингланди.
Университетнинг халқаро рейтингини янада оширишга хизмат қилувчи омиллардан бири, шубҳасиз, олимларимизнинг нуфузли халқаро имлий журналларда ўз натижаларини нашр этишларига боғлиқ. Бу бўйича ёш олимлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчиларда илмий мақолалар тайёрлаш ва уларга мос журналларни топиш бўйича кўникмалар ва янги билимларни шаклантириш жуда муҳим ҳисобланади.
Семинар давомида хорижий экспертлар томонидан геология қидирув, тарих, ижтимоий гуманитар соҳаларга боғлаб илмий иш олиб бориш, натижаларни чоп этиш ва маълумотларни таҳлил қилиш бўйича муҳим тушунча ва мотивацион маслаҳатлар берилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати