Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси мудири, профессор Хислат Хайдаров, доцент Зебинисо Умурзоқова, докторант Улуғбек Очиловларнинг “Самарқанд шаҳрини кўкаламзорлаштиришда фойдаланиладиган манзарали дарахт ва буталар” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди.

    Ушбу қўлланмада Самарқанд шаҳрида, аҳоли яшаш жойлари, манзарали боғлар, хиёбонлар, автомобиль йўл ёқаларини кўкаламзорлаштиришда дарахт буталарни экиш усуллари ҳамда уларни вегетатив ва генератив усулларда кўпайтириш бўйича тавсиялар берилган.

    Шунингдек, қўлланмада келтирилган манзарали дарахт ва бута турлари Республикамизнинг турли ҳудудларидаги ободонлаштириладиган жойларнинг иқлим шароитларига энг юқори чидамли бўлган турлар танлаб олинган. Бунда уларнинг исиққа, совуққа, сувсизликка, шўрга ва тупроқнинг унумдорлигига юқори талабчан эмаслиги ҳамда автомобиллардан чиқадиган газларга бардошлилиги инобатга олинган.

    Қўлланма Республикамизда ушбу соҳада фаолият юритаётган мутахассислар ҳамда манзарали дарахт ва буталар билан қизиқувчан ҳаваскор тадбиркорлар, фермерлар, деҳқонлар учун мўлжалланган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.