Фарзандларини билимли қилиб тарбиялаётган ота-оналарга Самарқанд давлат университет ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродовнинг ташаббуси билан ташаккурномалари топширилмоқда.

    IX асрда яшаган буюк ҳадисшунос олим Имом ал-Бухорий “Илмдан ўзга нажот йўқ ва бўлмагай”, деб бежиз айтмаган эди. Бугун давлатимизнинг ривожланиши учун замонавий билимларни эгаллаш жуда ҳам муҳим бўлиб қолди. Фарзандларини  билим олишга йўналтирувчи фидойилар камайди.

    Шундай бўлишига қарамасдан, бугун ота-оналарда эртанги кунга бўлган ишонч пайдо бўлган. Улар фарзандларини илм-маърифат олишга ундамоқда. Ана шундай ота-оналардан бири бу Самарқанд давлат университетига грант асосида ўқишга қабул қилинган Насиба Абдураҳмонованинг ота-онаси – Абдусалом Оқбўтаев ва Софита Зокировалардир.

    Бугун уларга фарзандларига яхши тарбия бериб, жамиятимизга яна бир зиёлини етиштириб бераётганлари учун Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродовнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Отабек Саъдуллаев,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.