Бугун, 8 январь куни Самарқандда бироз ёмғир ёғиши мумкин

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучсиз ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.