Бугун, 18 январ куни Самарқандда об-ҳаво бироз исийди

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.