Kафедра мудири

Олим Эшниёзов

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998 90 742 56 10
  •  Электрон почта:

Биография

1976-1981 йй. - Самарқанд давлат университети физика факультети талабаси
1981-1984 йй. - Самарқанд давлат университети муаммолар лабораторияси кичик илмий ходими
1984-1986 йй. - Самарқанд давлат университети «Умумтехника фанлари» кафедраси ўқув устаси
1986-1987 йй, - Самарқанд давлат университети «Умумтехника фанлари» кафедраси стажёри
1987-1992 йй, - Москва давлат энергетика институти аспиранти
1992-2004 йй, - Самарқанд давлат университети «Умумтехника фанлари» кафедраси ўқитувчиси
2004-2011 йй. - Самарқанд давлат университети «Умумтехника фанлари» кафедраси доценти
2011-2015 йй -  Самарқанд давлат университети «Умумтехника фанлари» кафедраси мудири
2015-2018 йй -  Самарқанд давлат университети «Касбий таълим» факультети декани
2018-2020 йй  - Самарқанд давлат университети "Меҳнат таълими" кафедраси доценти
2020 ҳ.в. -    Самарқанд давлат университети “Умумтехника фанлари ва технологиялар” кафедраси доценти

 

БОШЛАНҒИЧ ВА ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ КАФЕДРАСИ ТАРИХИ ҲАҚИДА  МАЪЛУМОТ

2021-йил августда Самарқанд давлат университети ректори Р.И.Халмуродовнинг буйруғи  асосида  Мактабгача ва бошланғич таълим факултети ташкил этилиши муносабати биланУмумтехника фанлари ва технологиялар”, “Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти” ҳамда “Бошланғич таълим методикаси” кафедралари бирлаштирилиб Бошланғич ва технологик таълим кафедраси ташкил этилди.

Умумтехника фанлари ва технологиялар”кафедраси

1976-йилда собиқ Садриддин Айний номидаги Самарқанд Педагогика институти таркибида “Умумтехника фанлари ва меҳнат” кафедраси ташкил этилган. 1976-1978 йилларда дотс.А.Абдулаев кафедра мудири, кафедра аъзоларидан п.ф.д.проф.Н.Саидахмедов, к.ў.Н.М.Антонева, к.ў.М.Х.Ниряеев, дотс.А.Файзуллаев, дотс.Ш.Қувондиқов, к.ў А.Қучқоров, к.ў.Н.Егамбердиев, катта лаб.Г.Сафоевалар фаолият юритишган. 1978-йилда Умумтехника фанлари ва меҳнат таълими кафедрасидан “Ишлаб чиқариш асослари” кафедраси ажралиб чиқиб, кафедра мудири лавозимида проф.Н.Саидахмедов ишлаган. 1979-1992-йилгача дотс.Тошбоев кафедра мудири вазифасими бажарган. 1978-1984 йилларда Умумтехника фанлари ва меҳнат таълими кафедрасига катта ўқитувчи М.Неряев мудирлик қилган.

Умумтехника фанлари ва меҳнат таълими кафедраси қошида Лененград Оптика институти билан ҳамкорликда “Терморад” хўжалик ҳисобидаги илмий-техник лаборотория ф.м.ф.д.,проф.Г.И.Икрамов раҳбарлигида фаолият юритган. Бу лобароторияда қуйдаги олимлар ва илмий ходимлар хўжалик шартномаларини бажаришган ва илмий изланишлар олиб боришган.  Булар:  т.ф.н.дотс.И.Х.Исааев, проф.А.Салохиддинов, проф. У.Ёрқулов, проф.А.Алимов, ф.м.ф.н.Ш.Салимов, дотс.А.Бобоев, дотс.Н.А.Қосимов, дотс.Х.Норқораев, дотс.М.Раҳматов дотс.О.Ешниёзов, дотс.С.Сирожов, катта илмий ходим.Ж.Комиловлардир.

1984-1994 йиллар дотс. А.Бахриддинов кафедрага мудирлик қилган,ўша вақтда кафедрада А.Абдулаев, п.ф.д.проф.Н.Саидахмедов, к.ў. Н.М.Антонева, к.ў.М.Х.Ниряев, дотс.А.Абдуллаев Ш.Қувон­диқов, дотс.И.Суванкулов, дотс.О.Ешниёзов, дотс.И.Исааев, дотс.О.Вахобов, к.ў.У.Нуриев,  к.ў.О.Пардаев, т.ф.н.А.Урунов ўқитувчи Ф.Ташимовлар фаолият олиб боришган. 

1992-йилда Педагогика институтининг СамДУга қўшилиши муносабати билан    Умумтехника фанлари кафедраси Педогогика факултетига қўшилган.

1994-йилдан дотс. Ш.Қувондиқов, кафедрага мудирлик қилган, кафедрада дотс.А.Абдулаев, п.ф.д.проф.Н.Саидахмедов, дотс.Д.Рустамов, к.ў. Н.М.Антонева, к.ў.М.Х.Ниряев, к.ў.О.Пардаев дотс.И.Суванкулов, дотс.О.Ешниёзов, дотс.М.Раҳматов, дотс.И.Исааев, дотс.О.Узоқов, дотс.М.Аннақулов, дотс.О.Вахобов, т.ф.н.А.Урунов, ўқитувчи Ф.Ташимов, ўқитувчилардан А.Нуритдинов, Р.Жиянқулова, А.Ибра­гимов, Р.Жўраева, М.Ешмуродова, М.Халимов, З.Пардаевлар фаолият олиб боришган.

2011-йил 28-февралдан 2015-йил 7-сентабргача дотс.О.Ешниёзов кафедрага мудирлик қилган, кафедрада м.ф.д.проф.Ф.Ахмеджанов, дотсентлардан Д.Рустамов, Ш.Қувондиқов, М.Рахматов, И.Суван­кулов, т.ф.н. А. Уру­нов, ўқитувчилардан А.Нуритдинов, Р.Жиянқулова, Р.Жураева, М.Расу­ловалар ишлаган.

2012-йилдан илк бор Ишлаб чиқариш корхоналаридан  8-март МЧЖ тикувчилик корхонаси, Самарқанд-Бухоро ипак-гилам корхонаси, Амин инвест интернешинил ишлаб чиқариш корхонаси (Жомбой), Мароқанд мебел МЧЖ корхоналари билан  шартномалар тузилиб амалиёт ишлари бошланган.

2015 йили 7 сентабрдан дотс.О.Ешниёзов Касбий таълим факултетига декан лавозимига ўтиши муносабати билан Умумтехника фанлари кафедрасига катта.ўқитучи Н.Туғизов  мудир этиб тайинланган. 2016-йил сентабр ойидан Умумтехника фанлари кафедраси Меҳнат таълими кафедраси деб номланган.

2015-2017-йилларда кафедрада “Разработка акустичиского метода контроля конструкционних материалов ядерних реакторов” мавзусида ф.м.ф.д.Ф.Ахмеджанов ва дотс.О.Ешниёзовлар томонидан амалий грант бажарилган.

2017-йил май ойидан 2020-йил 1-июнгача т.ф.н.А.Урунов кафедрага мудирилик қилган. 2020-йил 1-февралдан Меҳнат таълими кафедраси Умумтехника фанлари ва технологиялар кафедраси деб номланган.  Кафедра таркибида дотсентлардан Ш.Қувондиқов,  М.Рахматов,  И.Суванкулов,  О.Ешниёзов, Т.Остонов, т.ф.н.А.Урунов, катта ўқитувчилардан Ш.Мамасолиева, Л.Бобомуродова, ўқитувчилар Г.Бакаев А.Нуритдинов, Р.Жиянқулова, М.Расулова, А.Нуриддинов, С.Игамов, А.Гадаев. З.Маркаевлар фаолият кўрсатган.

Кафедра 2002-йилдан 2010 йилгача 5А140901-касбий таълим (електрорадио­техника) мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаб келган.

Кафедра илмий-тадқиқот режасига асосан профессор-ўқитувчилар “Умумтехника фанларини ўқитишда инноватсион технологиялар” мавзуси йўналишида илмий изланишлар олиб борилган. Ушбу изланишлар натижасида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 5 та ўқув  қўлланма, 14 та услубий қўлланма, 70 дан ортиқ илмий ва илмий услубий мақолалар ҳамдўстлик мамлакатлари ҳамда республикамиз миқёсидаги илмий услубий  журналларда чоп эттирилган. Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этилган илмий мақолалар, тезислар, илмий ва ўқув услубий қўлланмалардан на фақат меҳнат таълими йўналишидаги талабалар, балки вилоятимиздаги мактабларда ва касб-ҳунар коллежларида меҳнат таълими ва умумтехника фанларидан дарс берадиган ўқитувчилар томонидан кенг фойдаланилмоқда.

Умумтехника фанлари кафедраси ўқув жараёнини, лаборатория ва амалий машғулотларни, ўқув, ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётларни сифатли ташкил этиш мақсадида бир қатор олий ўқув юртлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишган. Республикамиздаги ўқув ва илмий марказлар билан ўзаро ҳамкорликдаги шартномалари тузилган.

Илмий тадқиқот натижаларини касб-ҳунар коллежлари ва мактабларда ўқув жараёнига тадбиқ қилиш бўйича маълум  ишлар амалга оширилган.

Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти  кафедраси

Кафедра 1966-1967 ўқув йилида собиқ Садриддин Айний номидаги Педагогика институти базасида “Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим услубияти” номи билан очилган. Ўқув даргоҳнинг кенгайиши муносабати билан 1976-1977 йилларнинг май ойида “Бошланғич таълимда гуманитар фанлар ва уларни ўқитиш  услубияти” кафедраси ташкил этилган.  Кафедрага дотсент О.Ешмуродов мудирлик қилган.  Дотс. Қ.Ҳайдаров, к.ўқ.С.М.Назарова, ўқитувчилардан Д.С.Бегаджиева, Қ.Турсунов, Д.Ергашев, М.Қуронов, С.Содиқовлар фаолият юритишган. Кейинчалик кафедрага профессор С.Н.Нишонов, дотсентлардан Х.Т.Ахматов, М.Сафин, Ш.Қ.Ширинбоев, Ф.Бадриев,   А.Ази­­мов, Х.З.Зиядуллаев, В.Т.Денисенко, Ш.Махматмуродовлар ишга қабул қилинган.

1984-1985 ўқув йилида кафедра иккига бўлинган.

1. Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим услубиёти кафедраси. Бу кафедрага қуйидаги профессор-ўқитувчилар мудирлик қилган:

а) 1977-1980 йиллар дотс. О.Ешмуродов

б) 1980-1983 йиллар дотс. Ф.Бадриев

в) 1984-1985 йиллар дос. С.Назарова

г) 1985-1986 йиллар дотс. Ш.Махматмуродов

д) 1987-2000 йиллар дотс. Х.Зиядуллаев

с) 2002-2007 йиллар дотс. Қ.Турсунов

2. Тиллар ва адабиёт кафедраси. Бу кафедрага эса қуйидаги профессор-ўқитувчилар мудирлик қилган:

а) 1982-1987 йиллар дотс. Х.Ахматова

б) 1987-1989 йиллар дотс. А.Азимов

в) 1989-1992 йиллар дотс. У.Санақулов

г) 1992-1997 йиллар проф. Н.Турниёзов

д) 1997-1999 йиллар дотс. А.Азимов.

2002-2003 ўқув йилининг сентабрида “Бошланғич таълим ва тарбиявий ишлар методикаси” кафедраси асосида учта кафедра ташкил этилган:

1. Бошланғич таълим кафедраси – кафедра мудири этиб дотс. Қ.Турсунов; 2. Бошланғич синфларда тиллар ва адабиёт кафедрасига дотс. Ш.Махматмуродов; 3. Табиий фанлар кафедраси мудири этиб дотс. С.Абиловалар сайланган.

2005-2006 ўқув йилидан бошлаб, мазкур кафедралар бирлаштирилиб  “Бошланғич таълим услубияти” кафедраси ташкил этилган ва кафедрани дотс. Қ.Турсунов бошқарган. 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб кафедрага дотс. Ғ.Яхшибоев мудир этиб тайинланган. Ҳукуматимиз бошланғич таълимга алоҳида талаблар қўйганлиги учун университет ректорининг 2008-йил 4-майдаги буйруғига асосан, кафедра иккига бўлинди.

1. Гуманитар фанлар ва уларни ўқитиш услубияти. Кафедра мудирлигига вақтинча бошқариб туриш учун дотс. Ғ.Яхшибоев тайинланган.

2. Аниқ, табиий фанлар ва уларни ўқитиш методикаси. Мазкур кафедрага ректорнинг буйруғи асосида дотс. Х.Назаров раҳбарлик қилган.

2010-йил декабр ойидан бошлаб кафедрани ф.ф.н. Ф.Шодиев бошқариб келмоқда.

2012-йил биринчи ноябрдан ҳар иккала кафедра қўшилди. Кафедра мудири вазифасини бошқариб туриш ф.ф. номзоди Ф. Шодиевга юклатилди.

2013-йил июн ойидан бошлаб ф.ф.н. Ф. Шодиев “Бошланғич таълим методикаси” кафедрасига танлов асосида мудир этиб сайланади.

Самарқанд давлат университети Илмий кенгашининг 2018-йил 25-декабрдаги 6-сонли мажлисидаги қарорига кўра “Бошланғич таълим методикаси” кафедраси негизида “Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти” ҳамда “Бошланғич таълим методикаси” кафедралари ташкил этилади.

 “Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти” кафедра мудири вазифасига ф.ф. номзоди Ф. Шодиев танловдан ўтади.

Кафедра мудири бўлиб ишлаганлар тўғрисида маълумот:

1980-1983 йилларда “Бошланғич таълим методикаси” кафедрасига педагогика фанлари номзоди, дотсент Ф.Бадриев раҳбарлик қилди.

1984-1985 йилларда кафедрага дотсент С.Назарова раҳбарлик қилди.

1985-1986 йилларда кафедрага профессор Ш. Махматмуродов раҳбарлик қилди.

1987-2000 йиллар давомида “Бошланғич таълим методикаси” кафедрасига педагогика фанлари номзоди дотсент Х.Зиёдуллаев раҳбарлик қилди.

2000 (май) – 2007 (май) йиллар давомида “Бошланғич таълим методикаси” кафедрасини педагогика фанлари номзоди, дотсент Қ.Турсунов бошқарди.

1981-1987 йиллар давомида “Бошланғич таълим методикаси” кафедрасига педагогика фанлари номзоди дотсент Х.Актамова раҳбарлик қилди.

1987-2009 йиллар давомида “Бошланғич таълим методикаси” кафедрасига филология фанлари номзоди дотсент А.Азимов раҳбарлик қилди.

2019-йилдан “Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти” кафедрасига филология фанлари номзоди, дотсент Ф.Шодиев раҳбарлик қилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари кафедранинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инноватсион касбий маҳоратини ошириш муаммолари” номли мавзу асосида изланишлар олиб боришган. Ушбу изланишлар натижасида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2та монография, 3 та ўқув  қўлланма, 17 та услубий қўлланма, 100га яқин илмий ва илмий услубий мақолалар  хорижий мамлакатларнинг ҳамда республикамиз миқёсидаги илмий услубий  журналларда чоп эттирилган. Кафедра профессор-ўқитувчилари 60110500 – Бошланғич таълим йўналиши талабаларига ҳамда 70110501 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) йўналиши магистрларига дарс ўтишади.

Кафедрада   8 та дотсент, 3 та ассистент фаолият кўрсатган.

Кафедра аъзолари талабалар билан тадбирда

Бошланғич таълим методикаси  кафедраси

Кафедра 2019-йил 5-январ Самарқанд давлат университети илмий кенгашининг 6-сонли қарори ва университет ректорининг 8-ижро сонли буйруғи асосида ташкил этилган. Кафедра мудири – дотсент Раббанақулов Ҳикматилло, Самарқанд  давлат университети илмий кенгаши қарори асосида тасдиқланган.

Кафедрада ўтиладиган фанлар:

  1. Она тили ўқитиш методикаси

2. Математика ўқитиш методикаси

3. Технология ва уни ўқитиш методикаси

4. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси

5. Бошланғич синфларда ахборот технологиялари

6. Табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси

Илмий салоҳият 36%  ни ташкил қилади. Кафедрада яна 9 нафар фан номзоди ва 16 нафар ассистент 2 нафар ўриндош, 1 нафар кабинет мудири фаолият кўрсатган. Кафедранинг асосий стимули: Самарқанд вилоят мактаблари билан илмий-амалий ҳамкорлик асосидаги ишларни амалга оширишни йўлга қўйишдан иборат.