Кафедра мудири

Душанова Гавхар Абдукаримовна

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998915282525
  •  Электрон почта: gavhar_1969@mail.ru

Биография

1986-1991 йиллар Самарқанд Давлар Университети талабаси;
1991-1993 Самарқанд Қишлоқ Хўжалик Институти агрокимё лабораторияси катта лаборанти
1995-1997 йиллар СамДу қошидаги гимназия ўқитувчиси
1997-1999 йиллар СамДУ экология факултети ассистенти
2000-2003 йиллар СамДУ аспиранти
2004-2017 йиллар СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси, биокимёси ва генетикаси кафедраси ассистенти
2017-2020 йиллар СамДУ генетика ва биотехнология кафедраси доценти, кафедра мудири

    Генетика илмий мактабининг тарихи “Генетика, селекция ва давринизм” кафедрасининг ташкил этилишидан бошланган. Кафедра 1948-йилда ташкил этилган бўлиб, биринчи кафедра мудири С.З.Жалилов эди. С.З.Жалилов раҳбарлигидаги илмий жамоа тут ипак қурти генетикаси ва селекциясини ўрганиш соҳасида кўплаб илмий ишлар олиб боришган. Бу илмий мактаб фаолияти 1965-йилдан профессор П.К.Солдатов томонидан давом эттирилган. Бунга таниқли генетиклар, жумладан Новосибирскда янги ташкил этилган Фанлар академияси Цитология ва генетика институтининг ходими В. В. Хохловаларнинг кўмаги ёрдам берди. Фанлар Академияси Цитология ва генетика институтида бошқа генетиклар ва илғор ўқув курслари билан алоқалар Самарқанд давлат университетида Генетика илмий жамоасининг шаклланишига ҳисса қўшди, узум радиация мутагенези бўйича цитогенетик йўналиш ва тадқиқотлар олиб борила  бошланди.

    СамДУ Генетика, селекция ва дарвинизм кафедрасида П.К.Солдатов раҳбарлигида олимлар, жумладан,  З.В.Махмудова, А.А.Азизов, Ю.В.Воинов, В.Б.Эпштейн А.К.Алексаньян, Р.С. Гайбуллаева, Н.И. Давиденколар  тадқиқот ишлари олиб боришди  ва диссертациялар ҳимоя қилишди. Улар атроф муҳитни ифлослантирувчи антропоген омилларнинг, жумладан, пестицидларнинг мутаген таъсирини ўрганиш соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришдилар. Бу вақтда олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг асосий йўналиши мутацион ва модификацион ўзгарувчанлик муаммоларининг илмий асосларини яратишини қамраб олган бўлиб, бу борада олиб борилган илмий ишлар натижалари ёқланган диссертацияларда ўз ифодасини топган.

    1983-1986 йилларда проф. П.К. Солдатов раҳбарлигида илмий жамоа Экспериментал метрология институти билан биргаликда «Пахтачиликда қўлланиладиган пестицидлар ва минерал ўғитларнинг мутаген таъсирини ўрганиш» мавзусидаги хўжалик шартномаси бўйича илмий иш олиб борган.

    Доцент Исмаилов Файзулло Исмаилович (1930-1999 й.)  1961-йилдан бошлаб, Самарқанд давлат университетида Биология факультетида «Дарвинизм» ва «Ўсимликшунослик» фанларидан ва бу фанлар билан боғлиқ бўлган махсус курсларда маърузалар ўқиган.

    Генетика ва биотехнология кафедрасининг етакчи олимларидан бири б.ф.н., доцент Махмудова Заҳро Ваҳабовна 1966 йилдан буён кафедрада фаолият кўрсатиб келмоқда. СамДУ Генетика, селекция ва дарвинизм кафедрасида П. К. Солдатов раҳбарлигида З. В. Махмудова узум генетикаси ва селекцияси бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Доцент Махмудова З.В. илмий изланишлари юзасидан кўплаб маколалар чоп этган, «Генетика» фанидан бакалавр талабалар учун дарслик нашр қилган ва жуда кўплаб ўқув-услубий қўлланмалар яратган.

    Университетда биотехнология йуналишининг асосчиси. Республика МДҲ ва чет эл илмий-тадқиқот жамоалари билан самарали илмий алоқаларни олиб борган ҳолда, сўнгги йилларда у бир катор илмий грантлар ва лойиҳаларнинг етакчиси, ҳаммуаллифи ва ижрочиси - ЎзР SSD N-3427, ЎзР ФАнинг УзР N-27/98, USAIDA TA-MOU-97-CA16) -012, STCU UZB111 va STCU № 3104 ва бошқалар. ташкилотчиси, ва генетика, биотехнология ва биологияга оид долзарб муаммолар буйича МДҲ мамлакатларида ва нуфузли жаҳон журналларида 200 дан ортиқ илмий мақолалар, битта дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр этган. Ўз фаолиятида у биотехнологиянинг устувор соҳаларида таълим ва фаннинг интеграциясига катта эътибор беради. У замонавий, биринчи навбатда, молекуляр, биология ва генетика соҳалари ютуқларини ўқув жараёнига жорий этишни фаол қўллаб-қувватлайди. Унинг бевосита иштироки ёки раҳбарлиги билан республиканинг бакалавр ва магистрлари учун биотехнология йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилмоқда.

    Кафедрада анча йиллардан бери фаолият олиб бораётган б.ф.д. И.Ш. Джабборов Марказий Осиё юмшоқ буғдойи генофондидан селекцияда фойдаланиш соҳасида мақсадли илмий изланишларини давом эттирмоқда. Ҳозирда И.Ш.Джабборов раҳбарлигидаги илмий жамоа  туричи баҳорги юмшоқ буғдой дурагайларида дон технологик хусусиятларини генетик тадқиқ  қилиш бўйича тажрибалар олиб бормокда.

    Кан С.В. илмий ишлари асосан экология, тиббиёт, ген мухандислиги ва биотехнология муаммоларига бағишланган. Кафедранинг илмий изланишлари ва бош илмий мавзусига бағишланган илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Асосан болалар ва катта ёшдаги инсонларда учрайдиган онкологик касалликларнинг ташхиси билан боғлиқ илмий тадқиқот ишларида қатнашиб бугунга қадар 50 якин илмий мақолалар чоп этган ва кўплаб ўқув-услубий қўлланмалар яратган. Кан С.В. педагог ва олим сифатида шаклланишига СамДУ таниқли педагог олимлари проф. Солдатов П.К., Хўжаев Ж.Х., Ездакова Л.А., доц. Абаева С.О., Стеснягина Т.Я., Махмудова З.В.ларнинг ҳиссаси каттадир.

    Кафедра мудири доцент Душанова Гавхар Абдукаримовна томонидан  Самарқанд шаҳар ва Жомбой туманида истиқомат қилувчи аҳоли қонида иммун тизим кўрсаткичларини   I ва II даражали тестларда ўрганилган, ушбу ва иммун тизимнинг генетик бошқарилиши, иммуногенетик кўрсаткичлар гистомансублик антигенларининг  I (А, В) ва II (DR)  синфларини серологик услубларда тадқиқот ишларини ўтказиб номзодлик диссертациясини 2006- йилда ҳимоя қилган.  Илмий тадқиқот ишларини ЎзФА Иммунология ва инсон геномикаси ИТИ ва РФ  Илмий маркази-Иммунология ИТИ да олиб борган.

    Унинг ҳозирги кундаги илмий тадқиқот ишлари лимфопоэз ҳужайралари дифференциациясининг эпигенетик бошқарилишига бағишланган. 40 дан ортик илмий мақолалар муаллифи

Генетика ва биотехнология илмий мактаби давомчиларидан бири биология фанлари номзоди (PhD), доцент Б.С.Аликулов ҳисобланади. Унинг яқин йиллардаги илмий фаолияти чўл ва унга яқин ҳудудлардаги аҳолининг энергия билан таъминланишини барқарорлаштириш учун муқобил энергетик манбаларни тадқиқ қилишга асосланган. Б.С.Аликулов  томонидан 2010-2018 йилларда Ўзбекистоннинг арид минтақаларида кенг тарқалган, иқтисодиёт тармоқларида мақсадли фойдаланилмайдиган айрим галофит ўсимликлар биомассаларининг муқобил энергетик манба  сифатидаги потенциалини баҳолаш бўйича кенг қамровли тадқиқотлар  олиб борилган.

    Шунингдек, ушбу илмий мактабнинг истеъдодли давомчилари Ф.Рузиев, Н.Ваҳабова, З.Тиллоева ва бошқалар бугунги кунда генетика ва биотехнологиянинг энг долзарб йўналишларида илмий тадқиқот ишлари жадал олиб боришмоқда.

    Кафедрада ўқув режасига мувофиқ қўйидаги фанлар ўқитилади:

Хужайра биологияси

Генетика

Биотехнология

Геномика асослари

Биоинформатика

Эволюцион назария

Саноат микробиологияси

Саноат биотехнологияси

Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси

Иммунобиотехнология

Генетика тадқиқот усуллари

Биотехнологик тадқиқот услублари

Цитология ва гистология

Биотехнологияга кириш

Озиқ-овқат биотехнологияси

Ген ва хужайра мухандислиги

Молекуляр биотехнология

Молекуляр генетика

Нанобиотехнология

Тиббий биотехнология