Кафедра мудири

 

вакант

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон:
  •  Электрон почта: 

Биография

 

 

Ҳозирги Самарқанд давлат университети География кафедраси 1934 йилда Геология-география факультети қошида Умумий табиий география кафедраси сифатида ташкил топган. География кафедрасининг тарихига назар соладиган бўлсак, кафедрани шаклланиши ва ривожланишида турли йилларда В.А.Лопато, К.Ф.Кондратьева, Я.А.Левен, Н.И.Леонов, М.У.Умаров, З.Султонов, Л.А.Алибеков, С.Б.Аббосов, Х.Т.Назаровларнинг хизматлари каттадир.

Бугунги кунда География кафедраси профессор-ўқитувчилари «Жануби-Ғарбий Ўзбекистонни геосистемаларини хариталаштириш, улардан фойдаланиш ва экологик баҳолаш» мавзуида илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқдалар. Илмий тадқиқот ишлари Жануби-Ғарбий Ўзбекистон табиати, табиий ресурслардан рационал фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геоэкологик муаммолар, ландшафтларни инсон ҳаёти учун оптималлаштириш, табиатдаги бўлажак ўзгаришларни башоратлаш каби масалаларига қаратилган. Илмий тадқиқотлар доирасида профессор Л.А.Алибеков илмий раҳбарлигида Ф-8-07- «Ўзбекистонда чўлланиш жараёнига қарши курашнинг ландшафт географик асослари» мавзусида фундаментал давлат гранти лойиҳасида иш олиб боришмоқда.

Сўнгги йиллар давомида кафедра ходимлари томонидан 100 яқин илмий ва мақола ва тезислар, 4 та дарслик, 10 та ўқув қўлланма ва 8 та монография нашр эттирилди. Ушбу илмий тадқиқот натижаларидан республикамиз барча олий ўқув юртларида фойдаланиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада 2 та фан доктори, профессор, 6 та фан номзоди, доцент, 5 та катта ўқитувчи ва 5 нафар ассистентлар фаолият юритишмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари бакалаврият талабаларга «Умумий табиий география», «Ўзбекистон табиий географияси», «Иқтисодий география», «Ўрта Осиё табиий географияси», «Сиёсий география», «Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари» фанларидан, магистрантларга эса «Геотизимлар ҳақида таълимот», «Инсон ва табиат муносабатларининг географик асослари», «География тарихи ва методологияси» каби мутахассислик фанларидан дарс бериб келишмоқда.

Кафедрада 5А140602-География (Ўрганиш объекти бўйича)  мутахассислиги бўйича магистратура мавжуд бўлиб, бугунги кунда 15 нафар магистрант таҳсил олмоқда. Кафедра қошида «Жой плани ва мўлжал олиш» номли талабалар илмий тўгараги фаолият юритиб келмоқда. Тўгаракка география бўлимининг 50 яқин талабалари аъзо ҳисобланиб, улар ўзларининг долзарб мавзулари билан маъруза қилиб келишмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари республикамизда амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида  таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширишда, етук географ кадрлар тайёрлашда илм-фанни ривожлантириш ҳамда ёш авлодни Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда фаол хизмат қилиб келишмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Топография асослари ва картография, ГАТ
  • Умумий табиий география
  • Геофизика асослари
  • Инсон ва табиат
  • Геофизика ва геокимё асослари
  • Топонимика
  • Геология  ва геоморфология асослари
  • Биогеография
  • Тупроқлар географияси
  • Ўзбекистон географияси (табиий)
  • Мелиоратив география (танлов)
  • Антропоген ландшафтшунослик (танлов)
  • География тарихи ва методологияси (Танлов)
  • Материклар ва океанлар табиий географияси
  • Геосфералар хақида таълимот  (танлов)
  • Амалий география
  • Ўрта Осиё табиий географияси
  • Табиат ва география ўқитиш методикаси
  • Географик тадқиқот усуллари
  • Географик башорат (танлов)
  • Географияда ЭҲМдан фойдаланиш (танлов)
  • Географик ўлкашунослик (танлов)
  • Табиатдан фойдаланиш стротегияси
  • Геотизимлар хақида таълимот
  • Табиий фанларда ГИС технологиялари
  • Амалий ландшафтшунослик
  • Барқарор ривожланиш концепцияси
  • Инсон ва табиат муносабатларининг географик асослари
  • Географиянинг асосий муаммолари
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Тиббиёт географияси ва глобал саломатлик
  • Ўрта Осиёнинг геоэкологик муаммолари (Танлов)